Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Буюк Британияда помидорнинг янги ширин ва йирик навини яратишди

02/Fevral/2023 20:50
  529

Селекционерлар исталган натижага эришиш учун тўрт йил меҳнат қилишди.

Англиянинг ўсимликшунос олимлари Goutini навли буткул янги помидор навини яратиш учун умумий миқдорда 500 соат вақт сарфлашди. Бундай катталикдаги помидорлар учун бу нав ўзида энг кўп миқдорда табиий шакар жамлаган.

Оддий йирик навли помидорнинг шакарлилик даражаси 3,5 % ни ташкил этади. Goutini эса ўз таркибида икки баробар кўпроқ шакарга эга. Бундай даражадаги шакар миқдорини фақат салат учун мўлжалланган навларнинг кичик меваларидан олиш мумкин.

Янги навни етиштириш, ангилия ва европа иқлимидан иссиқроқ иқлимни таъминлаш мақсадида иссиқхона мухитида олиб борилди.

Селекционер Энди Роу шундай изоҳ берди: «Биз охирги тўрт йил, чатиштириш учун керакли уруғларни топиш устида жуда кўп ишладик. Сувли, майин, ширин ва хушбўй помидорларни етиштириш учун турли хил шарт-шароитлар моделларини қўлладик. Натижада истеъмолчиларимиз учун энг ширин помидорни етиштиришни уддасидан чиқдик!»

Манба: www.agroxxi.ru

Улашиш: