Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Олимлар анор шарбатининг эркаклар саломатлигига бебаҳо таъсири борлигини аниқлашди

20/Sentabr/2024 14:43
  2343

Шотландия олимлари турли шарбатларнинг эркак потенциясига таъсирини аниқлаш учун бир қатор тажрибалар ўтказишди.

Тажрибада 21 дан 64 ёшгача бўлган эркаклар иштирок этишди. Икки ҳафта мобайнида улар мевалардан янги сиқилган шарбатларни ичишди.

Маълум бўлишича, соф анор шарбати Виагра ўрнини босиши ва потенцияни сезиларли даражада яхшилаши мумкин экан. Анор шарбати таркибидаги моддалар эркак организмидаги тестерон даражасини юксалтириб, натижада жинсий фаолликни орттирар экан.

Тажриба аввалида эркаклар қонидаги тестерон даражаси тахминан 16% га тенг эди. Икки ҳафтадан сўнг эса тажрибада қатнашган барча иштирокчиларда тестерон кўрсаткичи икки баробарга юксалгани аниқланди. Тажриба иштирокчилари, жинсий истаклари ортганини ҳис эта бошлаганларини эътироф этишди. Бундан ташқари эркакларнинг бошқа соғлик кўрсаткичлари ҳам яхшиланган. Мисол учун, кўпчилик, яхши ухлай бошлаганини, беҳуда асабийлашмай қўйганини ва ҳиссий жиҳатдан барқарорлашганини қайд этиб ўтди, деб ёзади planet-today.ru ва menslife.com порталлари.

Манба:  planet-today.ru ва  menslife.com

Улашиш: