Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Чимланган (янги униб чиққан) буғдой ва арпани қандай шифобахш хусусиятлари бор?

20/Sentabr/2024 13:45
  1304

1. Маълум миқдордаги буғдой ёки арпа парчаланган буғдой ёки арпадан ажратилиб, ювилади ва хўлланади. 1-3 соат сувда турганидан кейин сузилиб, ёйилади ва устига нам мато қопланади. Қоронғи ва илиқ ерга қўйилади.

24 соатдан сўнг буғдой (ёки арпа) уна бошлайди. Униб чиққан буғдой яхшилаб ювилади, асал билан бирга 1-3 ош қошиқ ейилади. Ҳеч нарса билан аралаштирмасдан таом ўрнига ейиш керак. Сочларнинг қувватланиши, кўпайиши, порлаши ва ўсишини таъминлайди. Ҳайзларни тартибга солади, тери рангини очади, ҳуснбузарларни йўқотади, сиқилишларни кетказади. Асаб касалликлари, ичак ва яраларга шифодир.

2. 3-5 кун турганидан кейин яхшигина ўсган буғдой яралар учун дармон. Униб чиққан буғдой чимлари билан биргаликда майдаланади, тоза бир матога жойлаштирилади ва яраларнинг устига қўйилади. Бу малҳам кунда 2 марта алмаштирилади. Энг эски ва чуқур яралар бўлса ҳам, қисқа вақт ичида битиб кетади.

Униб чиққан буғдой ва арпа сувининг тайёрланиши:

Униб чиққан буғдой ёки арпа ювилади, яхшилаб эзилиб, сув қўшилади ва  сиқилади. Буни асал билан ҳам аралаштирса бўлади. Қариларга, оғир беморлар ва ич яраси бўлган касалларга, болаларга ва соғлом кишиларга жуда фойдали.

Огоҳлантириш: Чимланган буғдой ва арпа ишлатилишидан аввал албатта ювилиши керак! Буғдой ва арпанинг гени ўзгармаган бўлишига диққат қилинг!


Манба:  Салиҳ Айдин (2009). Ҳақиқий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан). Истанбул, Sembol Basım.

Улашиш: