Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Таиландда барглардан бир марталик идиш яратилди

20/Noyabr/2024 12:57
  1537

Таиланднинг Наресуан университети олимлар озиқ-овқат учун ишлатиладиган бир марталик пластик идишларга муқобил ўлароқ барглардан идиш яратишди.

Идиш бенгал фикуси баргидан ясалган бўлиб, баргларни йиғиб олишда ўсимликка зарар етмайди. 

Олимлар баргдан идиш ясаш жараёнини сир тутишмоқда, аммо барглар махсус шаклга келтирилганидан кейин унга лак ўрнига крахмал суртилишини маълум қилишди. Оқибатда идиш иссиқ овқатларни ҳам тутиб тура оладиган даражада мустаҳкам бўлади. 

Бундай ликоплар атроф муҳитга ҳеч қандай зарар етказмайди. 


Улашиш: