Табиий офатлар фермерларга миллиардлаб доллар зарар келтирмоқда
20/Noyabr/2024 13:12
1572
Ривожланаётган мамлакатлардаги фермерлар сув тошқинлари, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, довуллар, зараркунандалар ва ҳайвон касалликларининг тарқалиши, сувнинг кимёвий моддалар билан ифлосланиши туфайли ҳар йили миллиардлаб доллар зарар кўрмоқда.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотига қараганда, 2005 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда ривожланаётган мамлакатлар қишлоқ хўжалигига табиий офатлар натижасида 96 миллиард доллар зарар етди.
Зарарнинг катта қисми – 48 миллиард доллари Осиё қитъасига тўғри келади.
ФАО бош директори Жозеф Грациану да Силванинг таъкидлашича, табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш чора-табирлари замонавий қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми ҳисобланади.