Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ерда сув бор ёки йўқлигини ўтмишда деҳқонларимиз қандай аниқлашган?

23/Noyabr/2024 04:04
  1457

Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари, сизларга деҳқончиликка оид, қадимда бобо деҳқонларимиз томонидан кашф этилган ва ёзиб қолдирилган билимларни тақдим этишни жойиз топдик. Гарчи бу билимларнинг барчасини кунимизда қўллашга ҳожат бўлмаса ҳам ўтмишдаги деҳқонларимизнинг тажрибаларини ўрганиш фойдадан холи бўлмайди деб ўйлаймиз. Бундай билимлардан бири, ер остидаги сув қанчалик чуқурликда эканлигини аниқлаш усулидир.

Ер уч газ миқдорида кавланади, сариқ мисдан қилинган қозон ёққа бўялади, қандай ёғ бўлса ҳам бўлади. Сўнг озроқ тоза жунни ёнғоқ шаклида юмалоқланади. Мумдан озроқ олиб, куйдирилади ва юқорида айтилган ёнғоқлардан баъзилари куйдирилган мумга солинади. Сўнгра эса қозонга солиниб, қозоннинг тагига ёпишиб турадиган қилиб қўйилади. Шундан сўнг қозон тўнкарилади ва ўша кавланган чуқурга солинади. Кавлашдан чиққан тупроқ билан қозон кўмилади. Шундай қилиб қозон бир кеча кўмилган ҳолда қолдирилади. Эртасига қуёш чиқмасдан аввал кавлаб олинади. Агар қозон нам, жун эса ғиж-ғиж сув бўлса, демак сув ер юзасига яқин бўлади. Агар жунда ҳам, қозонда ҳам нам кам бўлса, демак сув узоқда эканлиги маълум бўлади.

Улашиш: