Парранда касалликларини олдини олиш
Жўжа ва товуқларни касалликлардан ҳимоя қилиш учун қуйида келтирилган режа асосида эмлаш мақсадга мувофиқдир.
Вакциналар | Вакциналаш вақти ва меъёри |
1. Марека | 1 кунлигида мускул орасига |
2. Гамборо | 7–8 кунлигида сув билан |
3. Ла-Сота | 14 кунлигида бурнига 2 томчи |
4. Гамборо | 17–18 кунлигида сув билан |
5. ИБК-НБ | 35 кунлигида бурнига 2 томчи |
6. Сальмонеллёз | 43 кунлигида оғзига 5 томчи |
7. ИЛТ | 45 кунлигида кўзига 1 томчи |
8. ИБК-НБ | 65 кунлигида бурнига 2 томчи |
9. ИЛТ | 80 кунлигида кўзига 1 томчи |
10. ИБК-НБ | 90 кунлигида бурнига 2 томчи |
11. Сальмонеллёз | 105 кунлигида оғиз-бурнига 5 томчи |
12. Парранда чечаги | 115 кунлигида қаноти остига |
13. ССЯ | 115 кунлигида мускул орасига |
Жўжаларга дастлабки кундан бошлаб А, Д, Е, С ва В гуруҳига кирувчи витаминларни меъёридаги миқдорларда бериб борилиши, кўпчилик юқумсиз касалликларнинг олдини олиб, жониворларни соғлом ўсиб-етилишида муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, паррандалар озуқасига турли микро ва макроэлементлар ҳамда бошқа қўшимчаларнинг бериб борилиши ҳам мақсадга мувофиқдир.
Паррандаларни озиқлантиришда 1 бош паррандага сарф қилинадиган комбикорма миқдори:
Ёши, кунлик | Кунлик меъёр, граммларда |
1–4 | 11 |
5–21 | 17 |
22–56 | 41 |
57–112 | 70 |
113–133 | 90 |
134–160 | 120 |
Ғоз ва ўрдакларни сақлашда юқоридагилардан ташқари уларнинг чўмилиши учун ҳавза бўлиши керак. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари сақланаётган оғилхоналарга паррандаларни (товуқ, ўрдак, ғоз) киришига йўл қўймаслик зарур.