Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёнғоқнинг фойдали хусусиятлари

19/Sentabr/2024 04:18
  1481

Ёнғоқ баргларида ва мевасига ёпишиб турувчи кўк пўстлоғида инсон организми учун зарур бўлган кўпгина моддалар мавжуд: хушбўй моддалар, С ва Е витаминлари, алкалоидлар ва каротин моддалари бор. Ёнғоқ мағзи мойли ёғ, оқсил ва эркин аминокислоталарга бой. Шунингдек, унинг мағзида Е, К, Р ва С витаминлари бор. Ҳали пишмаган кўк ёнғоқ таркибида турли гуруҳдаги витаминлар, каротинга бой, пишган ёнғоқ меваси эфир мойлари, хушбўй моддалар, темир ва кобальт тузларига жуда бой. Меваси пўчоғида фенолкарбон кислоталари, кумаринлар, стероидлар ва пелликула бор.

Қадим замонлардан кишилар ёнғоқдан халқ табобатида фойдаланиб келишган. Ҳозирги вақтда ёнғоқ мевасидан бактерицид, яра ва жароҳатларни битирувчи, умумий мустаҳкамловчи ва турли хил гижжаларга қарши курашувчи дори-дармонлар тайёрлашда фойдаланилади.

Ёнғоқ барглари микробларга қарши курашиш ва шамоллашни даволаш хусусиятларига эга. Бундан ташқари унинг барглари жароҳатларни битириш хусусиятига эга. 

Ёнғоқ хотирани яхшилайди. У қабзиятни даволашда ажойиб восита. Таркибида 65 % мойлар мавжудлигига қарамасдан, у қон таркибидаги ёғ миқдорини пасайтиради (ёнғоқда жуда кўп тўйинган ёғ кислоталари мавжуд). Ёнғоқнинг таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари минерал моддалар билан биргаликда мавжудлиги сабабли, уни истеъмол қилиш гипертонияда, атеросклерозда, бошқа юрак ва қон томир касалликларида тавсия этилади. 

Ёнғоқ жуда тўйимли: у 75 % дан кам бўлмаган ёғлардан иборат. У инсон қонида холестерин миқдорини камайтирувчи нодир воситадир. Ёнғоқ мағзи билинар-билинмас аччиқлик билан қўшилган беқиёс ёқимли таъмга эга. Қон томирларини мустаҳкамлаш мақсадида истеъмол қилинади. 

Ёнғоқнинг озиқлик қиймати

Унинг тозаланган 100 грам мағзи 650 килокалория атрофида озиқавий қувватга эга. Бундай таъсирчан кўрсатгич билан бирга ёнғоқ ўзида ғайриоддий биологик актив моддалар мажмуасини тўплаган. Бу моддалар нафақат организмда қон томирларига ижобий таъсир этиб қолмасдан, балки турли касалликларни замонавий даволаш жараёнида ҳам фаол тавсия этилиб, истеъмол қилинади.

Турли хасталикларни даволашда ёнғоқнинг мағзи, мағзи ораларидаги юпқа пўстлоқ деворлари, пўчоғи ва баргларидан фойдаланилади. Ёнғоқдан олинган ёғи буйрак касалликларини даволашда фаол шифобахш восита. Агар ёнғоқни асалга аралаштириб истеъмол қилинса, сил касаллигидан фориғ бўлиш мумкин. Таркибида антиоксидантлар мавжудлигидан ёнғоқ ақлий фаолликни кучайтириш ва турли касалликларнинг олдини олиш, саломатликни сақлаб туришда мислсиз фаол воситадир. Бунинг устига кунига 3-4 та ёнғоқ истеъмол қилиб юрилса, қон томирлари деворларини мустаҳкамлашда инсонга катта фойда келтиради.

Ёнғоқнинг озиқлик қиймати

Унинг тозаланган 100 грам мағзи 650 килокалория атрофида озиқавий қувватга эга. Бундай таъсирчан кўрсатгич билан бирга ёнғоқ ўзида ғайриоддий биологик актив моддалар мажмуасини тўплаган. Бу моддалар нафақат организмда қон томирларига ижобий таъсир этиб қолмасдан, балки турли касалликларни замонавий даволаш жараёнида ҳам фаол тавсия этилиб, истеъмол қилинади. Турли хасталикларни даволашда ёнғоқнинг мағзи, мағзи ораларидаги юпқа пўстлоқ деворлари, пўчоғи ва баргларидан фойдаланилади. Ёнғоқдан олинган ёғи буйрак касалликларини даволашда фаол шифобахш восита. Агар ёнғоқни асалга аралаштириб истеъмол қилинса, сил касаллигидан фориғ бўлиш мумкин. Таркибида антиоксидантлар мавжудлигидан ёнғоқ ақлий фаолликни кучайтириш ва турли касалликларнинг олдини олиш, саломатликни сақлаб туришда мислсиз фаол воситадир. Бунинг устига кунига 3-4 та ёнғоқ истеъмол қилиб юрилса, қон томирлари деворларини мустаҳкамлашда инсонга катта фойда келтиради.

Ёнғоқ мағзи орасидаги юпқа пўстлоқ деворлари шифобахш фойдалари

Агар сиз ёнғоқни истеъмол қилиш учун чақадиган бўлсангиз, ҳеч қачон унинг мағзи ораларидаги юпқа пўстлоқ деворларини ташлаб юборманг. Ундан инсон организми гормонларнинг меъёрдаги фаолиятини таъминлаш, жигарни тозалаб, фаолиятини яхшилаш ва иммун тизимини фаол мустаҳкамлаш учун дамланма тайёрлаб ичиш мумкин. 


Манба: mehnat.uz

Улашиш: