Харид Қилиш Саватчаси

Жами

2024 йилга келиб қишлоқ хўжалигида сунъий ақлнинг иштироки 24.3% га ўсади

22/Noyabr/2024 20:15
  1394

Energias Market Pesearch агентлигига кўра кейинги йилларда аграр тармоқда сунъий интеллектга бўлган талаб юқорилаб бормоқда. Бунинг сабаби жадал суръатлар билан ўсиб бораётган аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини тез, камхарж тарзда қондиришдан иборат. Фермерлар сунъий ақлдан жисмоний меҳнатни камайтирадиган янгиликни кутишмоқда. Бу эса тиним билмай ишловчи интеллектуал машиналар яратишни англатади. Улар кундалик топшириқларни самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади. Учувчисиз дронлар, ақлли тракторлар, автоматлашган суғориш тизими, ўсимликлар ҳолатини таҳлил қилувчи қурилмалар шулар сирасига киради. Агроробот ёки агродрон дастури ўсимликларни фарқлаш, ҳолатини ўрганиш, касаллик ва ҳашаротлар билан зарарланиш даражасини аниқлаш имконини беради. Улар инсон бажариши мураккаб бўлган ишларни осонгина бажара олади ва шуниси билан уларнинг иштироки аҳамиятли. Таҳлилчиларнинг кузатишича, сунъий интеллект намуналарини кенг тарзда ишлаб чиқаётган ва амалда қўллаётган Шимолий Америка бу борада пешқадам бўлиб қолмоқда.

Манба:  www.farminguk.com

Улашиш: