Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари ташкил этилади

04/Fevral/2023 10:40
  585

Юртимизда ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида камида 2 тадан ўсимликлар клиникаси ташкил этилади. Бу ҳақда 28 мартдаги “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгилаб қўйилди. 

Ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инспекция, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни кўради. 

Ўсимликлар клиникаси 2018 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг 1 январига қадар ер солиғи, юридик шахсларнинг даромад ва мол-мулк солиғидан ҳамда ягона солиқ тўловларини тўлашдан озод этилади. 


Улашиш: