Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Буюк Британияда кўршапалакларнинг тинчлиги қонун ҳимоясида

20/Sentabr/2024 04:00
  985

Қишлоқлардаги эски ва таъмирталаб қурилмаларда кўршапалаклар бўлса, фермерлар уларнинг тинчини бузиши маън этилади. Айни шу ҳолат шу кунларда Англияда жиддий муаммога айланган, дея хабар қилди Galbraith кўчмас мулк агентлиги.

Буюк Британияда 18 турдаги кўршапалак тарқалган, уларнинг 17 таси шу ҳудудда кўпаяди ва давлат муҳофазасига олинган. Шу боис уларнинг популяциясига таъсир қилувчи қурилишларда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади.

Кўршапалак ўрмон ҳайвони бўлиб, асосан дарахтларда тунайди. Аммо ўрмонларнинг қисқариши ортидан улар эски бинолардан паноҳ топишга мажбур. Одатда улар бир ерда муқим туришади. 

   Шу боис иморатларни таъмирлаш вақтида уларнинг ҳуқуқлари эътиборга олинмаса, экологик қонунда назарда тутилган бандга кўра фермер жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Манба: agroxxi.ru
Улашиш: