Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Дунёдаги илк қуруқ қимиз Бошқирдистонда ишлаб чиқарилади

01/Fevral/2023 06:43
  486

Мазкур маҳсулот космонавтларнинг озиқ рационидан жой олиши кутилмоқда. Башинформ ахборот агентлигининг хабар беришича дунёдаги ягона қуруқ қимиз ишлаб чиқарувчи корхона Бошқирдистонда очилади. Баймак туманида қуруқ қимиз ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Айнан шу ерда саноат миқёсида қуруқ қимиз ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилди.

Мутахассислар бу турдаги қимиз фойдали хусусиятларини сақлаб қолишини таъкидлашмоқда. Баймак тумани кўплаб от уюрларини сақлаш учун ҳар томонлама қулай бўлиб,туман ҳудудида ўсувчи ўт-ўланлар қимиз таъмига ўзгача таъм бахш этади.

Аммо қимиз тез айнийдиган сут маҳсулоти. У 100 км масофадан ортиққа етиб бормайди. Уни қуритиб, бу маҳсулотни бутун дунёга, ҳатто космосга етказиб бериш имконига эга бўламиз дея таъкидлади лойиҳа муаллифи Акром Горин. Унинг сўзларига кўра, қуруқ қимиз ишлаб чиқаришда асосий эътибор хоналардаги махсус микроиқлимни ташкил қилишдан иборат. Ишлаб чиқарилаётган қимиз ҳар қандай шароитда бир ва ундан ортиқ йил давомида сақланади.

Манба: www.bashinform.ru/news
Улашиш: