Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тритикалени етиштириш

22/Noyabr/2024 18:02
  1362

Тритикале намсевар ўсимлик, уруғ униб чиқиши учун 55% сув сарфланади, амал даврида сувни най ўраш, дон шаклланиш ва тўлишиш даврларида кўп талаб қилади.Тупроқ унумдорлигига кам талабчан, ҳар хил тупроқларда экилиши мумкин, аммо энг юқори ҳосил қора тупроқларда олинади. Шўрланган ва ботқоқланган тупроқлар нолойиқдир. Шунингдек у азотли  ўғитларга жуда талабчан  бўлади.  Азотли ўғит белгиланган меъёрда берилганда ҳосилдорликнинг ошиши ва оқсилнинг ортишига олиб келади.Ўсимликни экиш тартиби ўзига хос. Энг аввало уруғ сифатига эътибор қаратилади. Уруғлар тозаланган, фунгицидлар билан дориланган бўлиши ҳамда нав тозалиги 97% дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Энг мақбул экиш муддати суғориладиган ерларда октябрнинг иккинчи, учинчи ўн кунликлари, жанубий минтақада ноябрнинг биринчи ўн кунлиги саналади.Тритикале эрта баҳорда тез ривожлана бошлайди. Шунинг учун азотли озиқлантириш март ойининг бошларида ўтказилади. Иккинчи озиқлантириш найчалаш фазасининг бошланишида ўтказилади. Суғориладиган ерларда тритикале оралиқ экин сифатида кеч кузда ва ёз охирида  экилса, мўл кўкат ва дон беради. экин яхши қишлайди,  совуқка чидамли, илдиз системаси яхши ривожланади.

  Кузда ерни ҳайдашдан олдин органик ва минерал ўғитлар сочилиб, сўнг ер шароитига қараб 25-30 см чуқурликда ҳайдалиши лозим.  Кузги тритикале 18-20 0С совуққа бардош беради. юқори, Ўзбекистон шароитида баҳорги шакллари ҳам яхши қишлаб чиқади. Экин далаларида тритикале асосан кузда тўпланади ва бир туп ўсимликда 2-6 та поялар ҳосил қилади. Туп қалинлиги кам бўлганда тўпланиш кучаяди.

Тритикале асосан ўзидан чангланади, аммо ҳаво иссиқ, қуруқ бўлганда четдан чанглаши ҳам кузатилади. Ўзбекистонда навлар, экиш муддатлари, қулланилган агротехникага боғлиқ ҳолда ўсиш даври 220-250 кунни ташкил қилади. Кузги тритикале, кузги буғдойга нисбатан 5-10 кун кеч етилади. 

Намликка талабчан. Етарли иссиқлик, ҳаво бўлганда уруғлари ўз оғирлигига нисбатан 55-60 % намликни ютиб уна бошлайди. Ўсимликнинг намликка энг талабчан даври найчалашдан доннинг тўлишигача. 

Тритикале ёруғсевар узун кун ўсимлиги. Куннинг узунлиги 16-18 соат бўлганда тез ривожланади. Уруғининг  униб чиқиши учун ҳаво, сув ва иссиқлик талаб қилади.  Шу омиллар етарли бўлганда тритикаленинг уруғи 5-7 кунда униб чиқади. Агарда иссиқлик етарли бўлмаса уруғлар15-20 кунда униб чиқа бошлайди. Униб чиқиши учун ўртача оптимал ҳаво ҳарорати 20-22 0С. Ҳарорат 35 0С ошса, уруғларнинг униб чиқиши тўхтайди. Униб чиқиш даврида уруғ куртак ва илдиз ҳосил бўлади. Илдиз тупроқка кириб боради, биринчи барг эса рангсиз юпка қобиқ билан қопланган,  тупроқ устига кўтарилади.  Ўсимлик илдизи яхши ривожланган, тупроққа 1,5—2 м гача кириб боради, муртак илдизлари 6 та,  пояси  нисбатан  баланд, бошоғи узун, дони йирик.  


Улашиш: