Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Гилос етиштириш бўйича маълумотлар

22/Noyabr/2024 08:02
  2687

Одатда гилоснинг икки тури мавжуд: ширин ва аччиқ (нордон); ширин гилос ҳўл мева сифатида (пишган вақтида) истеъмол қилинса, аччиқ гилос эса асосан пишириқларда ва консервалашда ишлатилади.

Гилос дарахти ўта нозик бўлиб, турли хил касалликлар, яъни монилиоз, бактериал некроз, цитоспороз, илдиз ва илдиз бўғзи чириши касалликлари орқали осонгина нобуд бўлиши мумкин.

Гилос дарахтларини парваришлаш мушкуллигини инобатга олган ҳолда, уларни яхши сув ўтказувчан ва сунъий равишда кўтарилган тупроққа экиш тавсия қилинади.

Аччиқ (нордон) гилослар ўз-ўзини чанглатиш ҳусусиятига эга, аммо ширин гилослар яхши ҳосил бериши учун чанглатувчи навлари билан бирга экилиши керак.

Тупроқ шаротига бўлган талаблар. Гилос дарахтлари қисман pH даражаси (тупроқдаги кислота ва ишқорлар миқдори) бироз юқори 6.0 ва 6.8 бўлган тупроқларда яхши ривожланади. Тупроқнинг pH кўрсаткичи ва унумдорлик даражасини аниқлаш учун тупроқ анализи натижаларидан фойдаланинг. Юқорида таъкидланганидек гилос дарахтлари намликни яхши ўтказувчан тупроқларда яхши ўсади. Намликни яхши ўтказмайдиган тупроқлар уларда монилиоз, бактериал некроз, цитоспороз, илдиз ва илдиз бўғзи чириши касалликлари юзага келишига сабаб бўлади. Ўз вақтида бу касалликларга қарши чора кўрмаслик катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Намликни яхши ўтказувчан тупроқ шароити билан бир қаторда улар қуёш нурини ҳам мўл бўлишини талаб қиладилар. Гилос дарахти бир кунда камида олти соат қуёш нурига тўйиниши зарур. Улар мунтазам туман тушиб турадиган ҳудудларда яхши ўса олмайдилар, айникса, ёз мавсумида тушадиган туман уларни қуёшдан тўйинишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Суғоришга бўлган талаблар. Гилоснинг икки тури, ширин ва аччиқ (нордон) кўп сувга чидамсиз ҳисобланади. Уларни ўта кўп суғориш илдиз чириши ва бошқа касалликларларга чалинишига сабаб бўлса, кам суғориш эса дарахтнинг нобуд бўлишига олиб келади. Сувни яхши ўтказмайдиган тупроқлар гилос дарахти илдизлари учун муаммо туғдиради, шунинг учун, оғир тупроқ шароитларида дарахтлар атрофида сув кўлмаклаб (йиғилиб) қолиши хавфи олди олиниши керак.

Гилос дарахтларининг суғорилишга бўлган талаби, улар ўсаётган муҳитдан келиб чиққан ҳолда қондирилиши мақсадга мувофиқ.

Ўғитлантириш тартиби. Ўсиб-улғайган гилос дарахтлари кенг тарқалувчи илдиз системасига эгаликлари боис, уларга деярли ортиқча ўғит солиш талаб қилинмайди. Уларнинг тез ўсиш ҳусусиятини инобатга олган ҳолда, қайси пайт қўшимча ўғит талаб қилинишини аниқлаш мумкин. Дарахт новдаларининг учи йилига 25 сантиметрдан кам ўсиши ўғитга бўлган талаб мавжудлигини билдиради. Қўшимча озуқага талаб борлигини билдирувчи бошқа белгилардан яна баргларнинг олдингги йилга нисбатан кичикроқ бўлиши, ёзнинг ўртасига келиб муддатидан олдин сарғайиши, ҳамда куз келмасидан аввал тўкилиши бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатлардан ташқари ҳолларда гилос дарахтларига ўғит солиш маслаҳат берилмайди, акс ҳолда, дарахтлар жадал ўсиб кетади ва бу ҳосилнинг камайишига сабаб бўлиши мумкин. 

Гилос дарахтларини парваришлаш

Тиним даврида охирида

Калифорния қалқандорисига (щитовка) қарши дарахтларга ёғли аралашма сепинг.

Қуёш нури дарахт ичига яхши кириши учун ҳар йили ўтган мавсумда ўсган шохларни 10%га қисқартириб буталанг. Дарахт ичини сўрувчи шохлардан мунтазам равишда тозаланг.

Дарахтларни касалланган ва синган шохлардан тоза тутинг. Агар куртак ҳаракатга келишидан олдин 3%ли ва гул тўкилгандан сўнг 1%ли бордо суюқлиги билан ишлов берилса, гилос дарахтларида кўп учрайдиган бактериал рак (елим чиқиш) касаллиги олдини олиш мумкин.   

Дарахт гуллаган пайтда

Мева чириши (монилиоз) касаллиги олдини олиш учун дарахт куртаклари оқарганда (очилган бодроқ ҳолатига келганда) ва тўлиқ гуллаган вақтда фунгицидлардан фойдаланинг. 

Мавсум бошидаги биринчи суғоришдан олдин ёки куртаклар 10см ўсганда озиқлантиришни бошланг. Етилган (тўлиқ ҳосилга кирган) дарахтларни бир мавсумда ҳар бирини  900 грам карбамид билан 6-7 мартага (дозага) бўлиб озиқлантиринг.

Ёзги ўсиш даврида

Агар имкониятингиз бўлса, қушлардан ҳимоялаш учун дарахтларни тўр билан ўранг.

Тупроқ ҳолатидан келиб чиқиб агар ариқ билан суғорилса ҳар 10 кунда бир марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир тупроқ 7-10см нам олгунча суғоринг.

Мева териб олингандан сўнг 900 грам карбамид билан 3-4 мартага (дозага) бўлиб дарахтларни озиқлантиринг ва ҳар бир озиқлантиришни суғориш билан бирга амалга оширинг.

Ёзги ва кузги дарахт ривожланиш даврида

Кеч кузги ёмғирли мавсум бошлангунга қадар ёз давомида дарахтлар ривожланишини таъминлаш учун юқоридаги тавсия бўйича суғоринг.

Агар ариқ билан суғорилса ҳар 10 кунда бир марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир дарахт илдизи атрофи нам олгунча суғоринг лекин илдиз бўғзи касаллиги олдини олиш учун 1-сентябрдан бошлаб суғоришни тўхтанинг.


Манба: mevazor.uz
Улашиш: