Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Самара қандай «қайчилаш»га боғлиқ!

21/Noyabr/2024 02:40
  1333

Боғдорчиликда ҳам зарур агротехник тадбирларга қатъий риоя этиш юқори самара манбаи ҳисобланади. Бунда уруғли – олма, нок, беҳи сингари мевали дарахтларни 5 декабрдан, данаклилар – ўрик, шафтоли, гилосларни 5 февралдан ҳаво очиқ, илиқ кунларда кесиш, буташ, шакл беришга эътибор қаратиш лозим.

Жараёнда асосан тик ўсган, ичкарига кетган ва пастга қараган шохлар кундузи соат 12 ва 18 да кесилади. Ҳосилдор новдалар 1,2-1,5 метр узунликда, техника юра оладиган қилиб кесилади. Куртаклар кўп бўлса ҳам, албатта, кесиш талаб этилади. Акс ҳолда, гармонлар кўп чиқарилиши натижасида бир йил ҳосил бериб, иккинчи йилга дам олиш “одати” вужудга келади. Бу асосан олмаларда кузатилади. Гилос дарахтларига эса, асосан, март ойида шакл берилиб, ҳарорат 10-12 даража совуқда бу тадбирлар тавсия этилмайди. Ҳозир интернет каби замонавий воситалар боғбонларнинг ҳам доимий ҳамкори бўлиб, 5-6 кунда ёмғир ёғадиган вазиятда гилослар кесилмайди. Негаки, гилос нозик бўлади.

Мевали дарахтлар кучсиз бўлса ҳам, табиатдаги бошқа жонивор ва ўсимликларга ўхшаб, гулини тўкади. Гилос гулини тўкмаслиги учун январда 2 кг аммофос, бир пиёла калий дарахт тагига кўмилади. Гули тушгандан сўнг яна 2 кг аммофос кўмилади. 

Шафтоли дарахтларини эса аямай, зарур фурсатда шакл бериб туриш талаб этилади. Шафтоли янги новдада серҳосил бўлади. 

Нок нокка пайванд қилинса, юқори ҳосил беради. Нокни анжир, беҳига улаб ҳам самарага эришса бўлади. 

Боғларда 40 га яқин зараркунанда турлари бўлиб, етти даража илиқликдан сўнг кимёвий ишловни бошлаш зарур. Юқори ҳосилдорликни таъминлаш учун камида 5-6 марта ишлов ўтказиш талаб этилади.

Манба: “Оҳангарон ҳаёти” газетаси


Улашиш: