Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўзгарди
21/Noyabr/2024 02:24
2129
Пойтахтимизда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда кенгашнинг Раёсат аъзолари – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кенгашлари раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов сўзга чиққан йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси лавозимида ишлаб келган Баҳодир Юсупов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан кенгаш раиси вазифасини бажарувчи этиб аввал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Хайитов сайланди.