Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўлкамизда Халқаро картошка куни нишонланади

19/Aprel/2024 17:24
  975

19 март куни - Наврўз арафасида Тошкентда Халқаро картошка куни нишонланади. Бу ҳақда Газета.уз берган маълумотига кўра «Халқ сўзи online» хабар берди.

Шу куни Картошка етиштирувчилар уюшмасида йирик фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар ва ўғит етказиб берувчилар, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, ритейл-тармоқлар эгалари, шунингдек, МДҲ ва Европадан меҳмонлар иштирокида кўргазма ва кооперацион биржа бўлиб ўтади.

Мазкур ўзига хос агрофорум картошка етиштириш соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун халқаро майдонча яратиш, хорижий ишлаб чиқарувчилар ва соҳага равнақига масъул бўлган институтлар технологияларини жалб этиш мақсадида ўтказилади.

Тадбир давомида картошка фриси ва ёрмаларини ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Лойиҳа Agrover қишлоқ хўжалик компанияси иштирокида амалга оширилган.

Манба: www.xs.uz

Улашиш: