Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Юз бош наслли қуён ҳозирда 10 минг бошдан ошди...

22/Noyabr/2024 22:55
  1422

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “Сирдарё момиқ қуёнлари” фермер хўжалиги ҳудуддаги илғор субъектлардан бири, деб ёзади ЎзА.

Хўжаликка 2016 йилда тижорат банкидан 350 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, Италиядан 100 бош наслли қуён, Тошкент шаҳридан қуёнлар учун махсус мослаштирилган уя ва емишдан гранула тайёрлайдиган технологиялар олиб келиб ўрнатилди.

Фермер хўжалигида боқилаётган қилинаётган қуёнлар сони эса 10 минг бошдан ошди. Хўжаликка қарашли 48 гектар майдонида маккажўхори, арпа ва беда парваришланмоқда. Бу дон ва хашакларга оқсилга бой витаминлар қўшилиб, улардан гранула еми тайёрланяпти. Ўтган 2018 йил фермер хўжалиги томонидан 4 тонна қуён гўшти етиштирилиб, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сирдарё вилоятларига етказиб берилди.

Фермер хўжалик келгусида қуён терисини қайта ишлаш цехи, қуён гўштидан махсус таомлар тайёрланадиган ошхона қуришни режалаштирган.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: