Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ток ўтқазиш схемаси

23/Noyabr/2024 00:18
  1789

Ток ўтқазиш қалинлиги тупроқ-иқлим шароитига, маълум навдаги тупларнинг ўсиш кучига, шунингдек, ўстириш усулларига боғлиқ. Тупроқ қанчалик унумдор ва туплар қанчалик кучли бўлса, озиқланиш майдони шунчалик катта бўлади. Унумсиз тупроқларда (шағалли, қумли ва бошқа) ток кучсиз ўсади, озиқланиш майдони ҳам кичик бўлади (1-жадвал).

 

1-жадвал. Ток тупларини жойлаштириш схемаси

Ўстириш тизими

Қаторлар орасидаги масофа, м

Қатордаги туплар

орасидаги масофа, м

Кучли ўсувчи навлар

Ўртача ўсувчи навлар

Сизот сувлар чуқур жойлашган типик бўз тупроқли ерлардаги токзорлар

Тик симбағаз

3

3

2,5

Қайирма симбағаз

3,5

2,5

2

Сизот сувлар юза жойлашган ерлардаги токзорлар

Тик симбағаз

3

3

2,5

Қайирма симбағаз

3,5–4

3,5

2,5

Шағалли ерлардаги суғориладиган токзорлар

Тик симбағаз

3

2

1,5

Тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги шартли суғориладиган токзорлар

Тик симбағаз

3

2,5

2,5

Қайирма симбағаз

3,5

2,5

2

Лалмикор ерлардаги токзорлар

Тик симбағаз

3

2,5

2,5

Қайирма симбағаз

3,5–4,0

3,0

2,5

Террасалардаги

тик симбағаз

-

3,0

2,5

         

Тавсия этилаётган ток кўчатларини ўтказиш схемаси мавжуд машина ва механизмлардан самарали фойдаланишга имкон беради.

Манба: www.agro.uz

Улашиш: