Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Илдиз ва анғиз қолдиқларини тупроқларнинг озиқ режимига таъсири

03/Dekabr/2024 03:25
  1884

Дуккакли-дон ва дуккакли экинлар қолдирадиган илдиз ва анғиз қолдиқлари экинларнинг озиқланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли алмашлаб экишда ўғитлаш тизимини тузиш жараёнида бу албатта ҳисобга олиниши керак. Донли ва дуккакли-дон экинларининг илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги углерод ва азот ўртасидаги нисбат (C:N) жуда кичик бўлиб, мазкур элементларнинг гўнгдаги нисбатига яқинлашиб боради. Илдиз ва анғиз қолдиқларининг минераллашиш жараёни ҳам анча жадал кечади. Шунингдек, улар таркибидаги озиқ моддаларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши коэффициенти ҳам гўнгдаги озиқ моддаларнинг ўзлаштирилиш коэффициентига жуда яқин. Бу биринчи навбатда азотга тегишли бўлиб, дуккакли экинлардан қоладиган илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги азот биринчи, иккинчи ва учинчи йилларда 20-25, 15-20 ва 5-10% ўзлаштирилади. Маълумотларда келтирилишича, дуккакли ва дуккакли-дон экинларнинг ҳар бир тонна илдиз ва анғиз қолдиқлари ҳисобига 10-15 кг азот тупроққа келиб тушади (1-жадвал).

1-жадвал. Турли экинлардан қоладиган илдиз ва анғиз қолдиқлари ҳамда улар таркибидаги озиқ моддалар миқдори

(Б. А. Ягодин, 1989)

Экин тури

Асосий маҳсулот ҳосили, т/га

Ҳайдалма қатламдаги қуруқ илдиз ва анғиз қолдиқлари микдори, т/га

Илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги озиқ моддалар микдори, кг/га

C:N

азот

фосфор

калий

 

Кузги     буғдой

2,2

2,5

27

5

14

25

Арпа

2,0

2,5

22

6

14

25

Маккажўхори

 

4,6

29

12

72

40

Нўхат

2,5

2,2

40

8

24

12

Картошка

 

1,3

11

3

32

23

Экинбоп наша

 

2,0

12

4

13

44

Карам

1,3

17

5

6

   

Помидор

1,0

16

5

6

   

Бодринг

0,8

11

3

4

   

Сабзи

0,8

9

3

5

   

Пиёз

0,5

6

2

2

   

Манба:

Б. Мусаев (2001). Агрокимё. Тошкент: Шарқ.

Улашиш: