Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тутни ўғитлаш

20/Noyabr/2024 18:16
  1196

Тут меваси ҳосилдорлигини ошириш ва барг сифатини яхшилашда минерал ҳамда маҳаллий ўғитларнинг аҳамияти катта. Тут етиштириш режалаштирилган майдон тупроқлари олдиндан маданийлаштирилади (30—40 т/га гўнг, 60—80 кг фосфор ва 45—50 кг калий билан) ва кўчат етиштирилади. Етилган кўчатлар кўчириб ўтқазишда гектарига 60—180 кг азот ва 30—100 кг фосфор билан озиқлантирилади.

Минерал ўғитлар икки муддатда: кўчатлар экиб бўлингач азот йиллик меъёрининг 50% и, орадан бир ой ўтгач азотнинг қолган қисми ва фосфорнинг йиллик меъёри тўлалигича киритилади, изидан суғорилади.

Ҳаётининг иккинчи йилидан бошлаб гектарига 100— 250 кг азот, 50—100 кг фосфор ва 30—50 кг калий тавсия этилади ва ўғитларнинг йиллик меъёри тўлалигича эрта баҳорда суғориш олдидан тупроққа киритилади. Тутга ўғит меъёрларини белгилашда майдон тупроқларининг агрокимёвий хаританомаси маълумотларидан унумли фойдаланиш ва режалаштирилган ҳосилни ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.

Манба:

Б. Мусаев (2001). Агрокимё. Тошкент: Шарқ.

Улашиш: