Асалариларнинг юқумсиз касалликлари
Шамоллаган расплод. Баъзан йилнинг совуқ фаслларида уянинг четига яқин жойлашган расплодли ячейкалар паст ҳаводан зарарланиши мумкин. Личинкалар ўлганини уларнинг ранги ўзгарганидан билиш мумкин. Шуниси эътиборлики, ҳар бир ячейкадаги личинкалар ўлади. Юқумли касалликларда бўлгани каби соғлом ва касал личинкаларни аралашган ҳолда кўрмайсиз.
Личинкалари касалланган барча мумкатаклар кесилади ва қайта эритилади.
Ич қотиши. Обҳаво ёмон бўлганда ёш асалариларда ич қотиши рўй бериши мумкин. Бу уларнинг ичаги чангга тўлиб қолиши натижасида рўй беради. Бу ҳолда ёш асаларилар уя ёнида худди ҳавога кўтарилмоқчи бўлгандек ғалати хаттиҳаракатлар қилади.
Уларга ёрдам бериш учун сув ҳар доим етарли миқдорда бўлишига эътибор беринг. Шунингдек ариларга илиқ қиём бериш мумкин.
Ич кетиши. Асаларилар ич кетишга учраганини уя ва рамкалардаги сарғиш доғлардан билиб олиш мумкин. Нозематоздан фарқли равишда доғларнинг ранги тўқ жигарранг эмас, сарғиш бўлади.
Кўпинча асаларилар совуқ пайтларда, шунингдек уларга қишга қолдирилган асалнинг сифати ёмон бўлса, ич кетишга учрайди. Бу ҳолда асалариларни илиқ қиём билан боқиш керак.
Манба:
Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.