Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Александр Бойко қишки олма нави ҳақида маълумот

26/Aprel/2024 20:02
  521

Келиб чиқиши. Александр Бойко қишки олма нави Прима ва тетраплоидли Уэлси навларини чатиштирилиши натижасида яратилган. Ушбу нав муаллифлари: Т. В. Рагулина, В. В. Жданов, Е. Н. Седов, Г. А. Седышева, З. М. Серова, Л. И. Дутова.

Тупроқ. Тупроқ маҳсулдор, юмшоқ (азотга тўйинган), меъёрида нам ва жуда нордон бўлмаслиги лозим. Олманинг кучли илдиз тизими туфайли ер ости сувларининг чуқурлигини ҳисобга олиш лозим. Ер ости сувларининг ер юзига яқин бўлиши, олмага катта зарар етказиши мумкин.

Иқлим шартлари. Олма совуққа қарши юқори чидамлиликка эга. -40 даража совуқ ҳам унга зиён қилмайди.

Касалликлар/зараркунандалар. Нав паршага қарши иммунитетга эга.

Мевалари. Дарахлар ўрта бўйли. Мевалари ўрта массадан юқорироқ (200 г), коник, ўртача теккисликка эга. Тўқ малина рангли қоплами, таҳминан мева юзасининг ярмини эгаллаган. Истеъмолли етилганлик даврида ранги оч-малина тусга киради. Мевалар эти яшил тусли, зич, сувли. Меваларининг ташқи кўриниши 4,4 балл, таъми 4,3 балл билан баҳоланган. Мевалар таркиби: шакарлар - 10,7%, титрланадиган кислоталар – 0,51%, эрийдиган қуруқ моддалар – 12,0%, аскорбин кислотаси – 4,8мг/100г, шакарни кислотага нисбати – 28,9. Меваларнинг териш учун етилиши Россиянинг Орёл вилоятида сентябрни ўрталарига тўғри келади. Меваларни сақлаш муддати – мартнинг иккинчи декадасига қадар.

Ўртача ҳосилдорлик 18-20 т/га.

Барглари. Барглари яшил, қисқа учли, ялтироқ, узунчоқроқ, винт сингари буралган учга эга, бурушган.

Пўстлоғи. Новдалари бўғимли, ўртача қалинликда, кесимда юмалоқ.

Навнинг устун тарафлари. Юқори маҳсулдорлик, доимий мева бериши, паршага қарши иммунитети. Интенсив турдаги боғларда кенг миқёсда етиштиришда истиқболга эга.

Александр Бойко олма навига оид маълумотлар

Зараркунандалар

Ўргамчак кана, шира, гулхўр (таржимадаги қийинчиликлар туфайли қолган зараркунандалар номи рус тилида кўрсатилган: блошки, цветоед, долгоносик, медяница яблоневая, плодожорка).

Гуллаш даври

Май 3-декада, май 3-декада (Орлов вилояти иқлим шароитида).

Касалликлар

Занг, ун-шудринг, доғланиш касаллиги

Шох-шабба (крона) шакли

Юмалоқ

Ҳосилдорлик

Юқори

Тупроқ тури

Қумоқ тупроқ, чимли-кулранг тупроқ, енгил қумоқ тупроқ, қора тупроқ

Баландлик (м)

4

Барг: ранг гуруҳи

Яшил

Ёруғлик ёки соя

Қуёшсевар (ёруғсевар)

Етилиш муддати (йил)

6

Меваларнинг етилиш даври

Сентябр 3-декада, сентябр 2-декада (Орлов вилояти иқлим шароитида).

Мевалар ранги (гуруҳ)

Қизил

Меванинг катталиги

Йирик

Иссиқликка муносабати

Қишбардош

Намликка муносабати

Намсевар

 

Манба: dachadacha.com

Улашиш: