Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қорамоллар бепуштлигининг иммунитетга оид омиллари

22/Noyabr/2024 09:48
  1065

Сигирлар ва ғунажинлардаги бепуштликка иммунитетли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Спермалар ҳамда спермал плазмалар оқсил табиатли махсус антигенлар ташувчиси ҳисобланади. Ғунажин жинсий аъзолари йўлига юборилган антигенлар, бачадон иммунитети тизими тўсиқларидан ўтиб, қонга сингиб кетиш хусусиятига эга. Сперманинг бегона оқсилларига организмнинг иммунитети қин секрецияларида, бачадон ва тухумдон йўлларида тўпланиб қоладиган спермоантителолар ҳосил бўлиши билан намоён бўлади. Улар қонда ва жинсий шилимшиқда 2 ойдан ортиқ сақланиб туриши мумкин.

Спермоантителолар агглютининлар (спермияларни ёпиштиради), лизинлар (спермияларни эритади)дек ўз таъсирларини намойиш этадилар, ва киритилган спермага ўша жойнинг ўзида аллергик реакция қўзғата олади (бачадон спазматик қисқариши, кучли фагоцитоз ва бошқа). Кўп марта уруғлантирилганда, урғочида иммуннизация содир бўлади. Жинсий аъзолардаги яллиғланиш жараёни (вагинитлар, цервицитлар, эндометритлар, сальпингитлар) иммунитетли реакцияларни кучайтиради. Шунингдек, уларнинг келиб чиқишига уруғлантиришда қин ва бачадон бўйнининг шиллиқ пардаларида етказилган жароҳатлар, бачадондан қон кетиб турганда киритилган спермалар сабаб бўлади.

Бачадонда тугалланмаган инволюция ва А –гиповитаминоз шиллиқ пардаларнинг иммунитетли-тўсиқли фаолиятига таъсир кўрсатади, бу эса спермоантителолар концентрациясининг ошишига олиб келади.

Организмнинг иммунитетли реакцияси уруғлантириш жараёнига тўсқинлик қилади (спермийлар иммобилизацияси) ёки зигота ва ҳомиланинг ривожланишига тўсқинлик қилади (ҳомиланинг нобуд бўлиши) ёки абортга олиб келади.

Хабибулло Хамдамов,

ЕХХТ ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Улашиш: