Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Эшшольция гули

22/Noyabr/2024 10:13
  1186

Эшшольция ёки калифорния кўкнориси — кўкнорилар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Шимолий Америка (Калифорния)дан келтирилган. Ўсимликнинг баландлиги 30—50 см гача. Поялари кўк-яшил, 5 дан 8 см гача диаметрли, оддий ва серяпроқ гуллар тупнинг юқори қисмида жойлашган. Ранги оқ, сариқ, пушти, олов ранг ва қизилдир. Қуёшли ҳавода (соат 10 дан 16 гача) очилади. Июндан совуқ тушгунча гуллайди. Сўлиган гуллар ўсимлик манзарасини бироз бўлсада камайтиради.

Эшшольция уруғдан кўпайтирилади, кўчириб ўтқазишга чидамсиз, шунинг учун очиқ ерга март ойи охири апрел ойи бошларида сепилади. Қиш олдида экиш ҳам мумкин, бу эрта гуллашни таъминлайди. Яганалашдан сўнг ўсимлик орасидаги масофа 20-25 см бўлади. Қуёшли томорқаларда қуруқ, сув ўтказувчан тупроқларда яхши ўсади ва гуллайди. Клумбалар, рабаткалар, гулловчи майсазорлар, альпинариялар, тошли томорқалар ва жанубий иссиқ қояларда ишлатилади.

Гилам қосил қилувчи ўсимликлар — булар ўтсимон ўсимликларнинг катта гуруҳи ҳамда кучсиз усувчи ёки кесишга чидамли ва чиройли рангдаги баргларга эга ўсимликлардир. Улар қоида бўйича гиламли клумбалар, ёзувлар, жадваллар, суратлар, портретларни майсазорлар асосидаги таг ранглар орқали тасвирлаш ва ҳоказоларда қўлланилади. Кўпгина гилам ҳосил қилувчи ўсимликлар биологик хусусиятига кўра — иссиқ ўлкалардан келтирилган кўп йиллик ўсимликлардир, шунинг учун улар қиш давомида биологик хусусиятига мос келувчи турли тартибдаги иссиқхоналарда сақланади. Гилам ҳосил қилувчи ўсимликлар— озроқ гўнг чириндиси ва йирик донали қум қўшилган тупроқларда яхши ўсади ва гуллайди. Бундай ўсимлик парваришининг зарурий усуллари — даврий суғориш ва кесишдир.

12031-8562147-963200799-963544.jpg (251 KB)

Манба:

Бўриев Ҳ., Абдураҳмонов Л., Жононбекова А. (1999). Гулчилик. Тошкент, «Меҳнат».

Улашиш: