Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўлкамизда “шакар” ўсимлик етиштирилмоқда

30/Aprel/2024 00:11
  703

Стевиядан олинадиган шакар шакарқамиш ёки қандлавлагидан олинадиган шакардан 150 баробар ширинроқ деб ёзади, ЎзА.

Стевия ўсимлиги Ўзбекистонга ҳаваскор ботаниклар томонидан олиб келинганидан сўнг, 2014 йили уни кўпайтириш мақсадида “Stevia Boʻston” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, стевия дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Стевиозидни қайта ишлаш натижасида олинадиган ребадиозид моддаси эса 300 баробаргача тотли экан.

“Stevia Boʻston” МЧЖ раҳбари Раҳматилла Абдуллаевнинг таъкидлашича, стевия шифобахш ўсимлик. Унинг ширинлик даражаси юқори бўлса-да, қандли диабет билан оғриган беморлар ҳам истеъмол қилишлари мумкин. У инсон иммунитетини оширади. Қон босимини меъёрлаштиради. Антиаллергин, антисептик ва антиоксидантлик таъсири бор. Истеъмолда меъёри чексиз. Инсон организми учун салбий таъсири кузатилмайди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дамлама сифатида тавсия қилинган.

Дастлаб, мазкур ўсимликнинг 6 минг тупи келтирилиб қадалган бўлса, айни пайтда хўжаликнинг 5 гектар майдонида 600 минг туп кўчат парваришланмоқда. Бу 300 тонна шакар, деганидир.

12806-p028l-41236-96728-96410.jpg (57 KB)

Манба: www.uza.uz

Улашиш: