Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Унсимон қурт (камсток қурти) ва унга қарши кураш

21/Noyabr/2024 19:28
  1295

Умумий кўриниши. Унсимон қуртининг (Pseudoccoccus comstocki K.) балоғатга етган урғочиси секин ҳаракатланадиган овал шаклдаги ҳашорат, 3-4 мм узунликда бўлади. Устки қатлами оқ юпқа унсимон мум билан қопланган. Одатда тўртта думсимон туклари бўлади. Қуртлари (биринчи юлдузча личинкалари) майда шаклда, ранглари пушти ва ҳаракатчан. Сўнгги босқичларда уларнинг кўриниши балоғатга етган урғочиларига ўхшаб қолади. Балоғатга етган эркаклари камдан кам учрайди. Қишловчи тухумлари 0.3 мм узунликда ва уюм бўлиб дарахт буталарига, шохларнинг ёрилган қатлами ораларига ва баъзида тупроққа қўйилганлигини кузатиш мумкин.

Ҳаёт цикли. Куртак очилиш пайтида қуртлар тухумларидан чиқа бошлайдилар. Битта балоғатга етган урғочиси 150-300 донагача йилига 2-3 авлодгача тухум қўяди. Бу ҳашоратнинг тухум уюмини кўпинча меваларнинг учидаги чуқурчоқ жойларида, дарахтнинг майда ва катта шохларида учратиш мумкин.

Яшаш - озиқланиш маконлари. Унсимон куртларнинг маконлари кенг миқёсда тарқалган; данакли ва уруғли, ҳамда резавор мевалар, манзарали ўсимликлар ва ёввойи ўтлар шулар жумласига киради.

2042-70627095-19-4123-85296.jpg (162 KB)

Зарарлари. Унсимон куртлар умуман олгандан жиддий зарар етказмайдилар. Фақатгина кўп миқдорда бўлса, дарахтни кучсизлантириб қўйиши мумкин. Ўсимлик шарбатини сўриб озиқланиши натижасида барглар, ёш буталар ва пўстлоқларнинг дарз кетишига олиб келади. Унсимон куртлар ҳам шира ажратиш ҳусусиятига эга бўлиб, моғорли қорамтир қоплам шира устига ёпишиб меваларнинг сифатини пасайтириб юбориши мумкин. Ҳашоратларни мева учидаги чуқурчоқларидан ювиб ташлаш имкони бўлмагани сабабли, зарарланган мевалар кўпинча ҳаридорлар томонидан рад қилинади.

Қарши кураш чоралари. Куртак ёриб ғунчалаш мавсумида битта ҳудуддаги 20 та дарахтнинг юқори қисмидан мева гули тўпларини олиб уларда унсимон куртлар мавжудлигини текшириш ва зарарланган гул тўплари сонини санаб чиқиш керак. АҚШда бу каби ҳашоратлар 2 ёки 3 ғунчада мавжудлиги кузатилса, уларга қарши курашиш маслаҳат берилади.

Қуртлари кейинги босқичдагиларига нисбатан ҳаракатчанроқ бўлади, шамол орқали ҳам бир жойдан иккинчи жойга кўча олишади. Бу босқичда қуртларнинг усти ҳали мум қатлами билан қопланмаган бўлади ва уларга қарши курашиш осонроқ бўлади. Шу сабабдан, агар уларга қарши курашиш зарур бўлса, мана шу босқич энг самарали курашиш босқичидир.

Уларга қарши курашиш учун тиним даври охирида дарахтлар куртак ёриш даврида 4-6% ёғ аралашмасидан фойдаланинг (зарурат туғилса, икки мартта). Ёғ ҳаракатга келишни бошлаётган эндигина қишдан чиққан тухумларни бўғиб нобуд қилади.

Ёғни гуллашдан олдин сепиш бу каби зараркунандаларнинг табиий душманларининг кўпайишига салбий таъсир қилади.

Иккинчи авлод қуртларига қарши, улар ёз мавсумида ва узоқ вақт давомида ривожланганлиги ва ҳимоя қобиғи билан ўралганлиги сабабли, кимевий препаратлар ёрдамида уларга қарши курашиш яхши самара бермайди.

Буталаш: юқорига қаттиқ тик ўсиб кетган буталарни ўз вақтида кесиш зарур, сабаби, унсимон куртлар кўпинча шу турдаги шохларга ҳужум қиладилар. Дарахт шохлари орасини очиқ сақлаш, сепилган дориларни уларнинг орасига бемалол етиб боришини таъминлайди. Дарахт шохлари кесилганида уни текис кесишга ва ёриқ жойлар қолдирмасликка эътибор бериш керак, акс ҳолда битлар дарахт пўстлоқларининг ўша ёрилган жойларга яшириниб олишлари ва сепилган препаратлар уларга таъсир қилмаслиги мумкин.

Бундай хашоратлар билан зарарланган ҳудудлардаги (кўчатхоналардан) кўчатларни олиб экманг.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: