Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бошоқли ўсимликларни мунтазам истеъмол қилиш саломатлик учун фойдалидир

21/Noyabr/2024 19:22
  1119

Гарвард университети мутахассислари овқатланиш билан боғлиқ бўлган ва бевақт ўлим хавфининг олдини олиш бўйича 14 та турли хил таҳлиллар ўтказди. Ҳар бир тадқиқот 6 йилдан 10 йилгача муддатда олиб борилиб, 780 минг нафар кўнгилли иштирок этди. Тадқиқот қатнашчилари нон тайёрлашда энг кўп ишлатиладиган дон турлари – сули, гуруч ва арпа билан боғлиқ таҳлиллар ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бошоқли маҳсулотларнинг 1 порцияси 16 грамм қилиб белгиланди.

Гуруҳ аъзолари ана шундай маҳсулотларнинг 1 порциясини доимий равишда истеъмол қилиш бевақт ўлим хавфини 7 фоизга, юрак билан боғлиқ касалликлар натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатини 9 фоизга камайтиришини аниқлади. Энг муҳими, хавфли ўсма касалликларини 5 фоизга камайтиришга эришиш мумкин. Шунингдек, бу маҳсулотларни овқат рационига киритиш артериал босим ва холестерин миқдорини пасайтиради.

Шу боис тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда ушбу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш саломатлигимиз учун фойдалидир.

Манба: www.uza.uz

Улашиш: