Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Дарахт буталашнинг 10 та қоидаси

22/Noyabr/2024 13:47
  1173

1.      Бутоқ қолдирманг: текислаб, бутоқ қолдирмай кесинг, агар кесилаётган шохни янгилаш истагида бўлмасангиз. Шохни дарахт пўстлоқ ичига қараб ўйиб кесманг. Пўстлоқ юзаси бўйлаб текислаб кесиш, шох кесилган жойни тез битиб кетишига ёрдам беради.

2.      Дарахтнинг бўйи баланд бўлиб кетиши олдини олинг. Дарахт, меваларни териб олишга қулай баландликда бўлгани мақул. Нарвон баландгини эътибордан қочирманг. Агар дарахт бўйи паст бўлса, кимёвий воситларни пуркаш, меваларни сийраклаштириш, териш ва шохларни кесиш осонлашади.

3.      Қуёш нури етарли миқдорда тушиши учун дарахтнинг ичики қисми очиқ бўлиши керак. Соянинг кўп бўлиши, дарахтнинг пастки шохлари ривожини чегаралайди ва бу ҳосилдорликка ўзининг таъсирини ўтказади.

4.      Қуриб қолган ва касалланган шохларни кесиб ташланг. Улар фойдасиз бўлиб, бошқа соғлом шохлар билан ишқаланиб мевалар сифатини бузади ва касаллик тарқалишига сабаб бўлади.

5.      Шохлар бир-бири билан чигалланиши ва ишқаланиши олдини олинг. Бундай ҳолат касаллик пайдо бўлиши ва ортиқча соя юзага келишига сабаб бўлади.

6.      Жуда узун бўлиб кетган шохларни қисқартиринг. Бу шохларни мева оғирлигини кўтара олмай синиб кетиши, ҳамда мева ва шохларни ертга тегиб туриши олдини олади.

7.      Нимжон бурчак остида ўсган шохларни кесиб ташлан. Ёш кўчатларнинг шохларига шакл бераётганда 45-60 градус бурчак остида ўсаётган кучли шохларни қолдиринг ёки уларга 45-60 градус бурчак остида шакл беринг.

8.      Шохларни сийраклаштириш ва буталашнинг фарқи. Дарахт шохлари буталгандан кучли вертикал (тик) ўсаётган шохларни кесишимиз керак ва ёш ёнга ўсаётган шохларга алмаштиришимиз керак. Бундай шохлар мева берувчи шохлар бўлади:

·         шохларни учини кесганимизда, кесилган жойнинг остидан янги шох чиқишига сабаб бўлади.

·         шохларнинг учини кесиш орқали биз уларнинг учини кучайтирамиз ва натижада шох кучлироқ бўлади.

·         шохларни сийраклаштириш бу дарахтга соя бериб турган кераксиз шохларни кесиш демакдир.

·         сийраклаштириш қолган шохларнинг ўсишини секинлаштиради. Агар шохларнинг учи кесилса, бу унинг ўсишини жадаллаштиради.

·         шохларни сийраклаштириш орқали, уларни учини кесишдан фарқли ўлароқ, биз мева берувчи шохлар сонини кўпайтиришга эришамиз.

9.      Касалланган шохларни кесганингизда, иш қуролларингизни соғлом шохларни кесишдан олдин стерилизация (хлорли сувда) қилишни унутманг. Бу касаллик тарқалиши олдини олади.

10.  Шохларни керагидан ортиқ кесиб ташламанг. Дарахтнинг ҳатоларини бир йилда тўғирлашга ҳаракат қилманг. Шохларни ортиқча кесиш, шохларга ортиқча вегетатив ривож беради ва бу ҳосилдорликни камайтиради. Агар дарахтга шакл берилмаган бўса, унинг шохларини бир неча йил давомида кесиб боринг. Бир йилда 2 (икки) ёки 3 (уч) та шох кесиш билан кифояланинг.

Манба:  mevazor.uz

Улашиш: