Аччиқ қалампирга харидор топилди!
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси Туркия компанияларидан бири билан имзоланган битим доирасида ушбу мамлакатга умумий қиймати 49 млн. АҚШ долларилик 35 минг тонна қуритилган аччиқ қалампир етказиб беради. Бу ҳақда холдинг бошқаруви раиси Тоҳиржон Жалилов маълум қилган, деб ёзади “Халқ сўзи online”.
Бундан олдин компания 45,9 млн. долларлик 40,3 минг тонна қалампирни Россия ва Хитойга етказиб беришга доир келишувга эришганди.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимиз 2018 йил тўққиз ойида ҳаммаси бўлиб 7,4 млн. долларлик қалампири хорижга сотган.
Т. Жалиловнинг айтишича, юртимиз гилос, ўрик, ловия каби етти турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи бешта давлат қаторида туради.
Манба: www.xs.uz