“Ақлли” тракторлар далаларимизда ишлайди!
“Ақлли” тракторлар. Жиззах вилоятида “SilverLeaf — BMB agro trade group” Ўзбекистон — АҚШ қўшма корхонаси томонидан рўёбга чиқарилаётган янги Агрокластер лойиҳаси доирасида экин экиш майдонлари учун АҚШдан келтирилган дастлабки кўпфункцияли техникаларга айнан шундай таъриф жуда мос келади, деб ёзади «Халқ сўзи online».
Гап шундаки, ушбу техникаларни бошқариш бошқаларидан анча осон. Агроном ишлов бериладиган ерни ўрганиб чиққач, механик ҳайдовчи техниканинг хотирасига тегишли параметрларни киритади. Қолган ишни эса тракторнинг ўзи бажаради. Бунинг учун фақатгина буйруқ тугмасини босиш кифоя.
Энг сўнгги компьютер ва махсус дастурлар билан жиҳозланган тракторларнинг қуввати 270 ҳамда 335 от кучига эга. Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар ёрдамида ҳайдалган ерларда унумдорлик сезиларли равишда юқори бўлади. Муҳими, эндиликда бундай замонавий техникалардан ўзимизнинг далаларда ҳам фойдаланиш имконияти туғилди.
Манба: www.xs.uz