Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бузоқларда колибактериоз касаллиги

23/Noyabr/2024 00:31
  1111

Касаллик кўпинча ўткир шаклда кечади, одатда касалликнинг ичакдаги тури 10 кунгача бўлган ёш қорамолларда бўлиши кузатилади. Шунингдек, колибактериознинг септик ва аралаш шакллари ҳам кузатилади.

Энтерит шаклининг ташқи аломатлари:

·        холсизлантирадиган ич кетиши;

·        ахлати оқ тусда, кўрикли консистенция шаклида;

·        шилимшиқ ва қон аралашмаси бўлиши мумкин;

·        бузоқнинг ҳолдан тойганлиги;

·        организмдан кучли сув қочиши, кўзлар ва қовоқларнинг киртайиши;

·        организмнинг ориқлаб кетиши;

Септик шаклининг ташқи аломатлари:

·         жудаям ҳолдан тойиш;

·         тана ҳароратининг 2-3 градусга кўтарилиб кетиши;

·         нафас олиш ва томир уришнинг тезлашиши;

·         жониворнинг ётиб олиши;

·         сузувчан ҳаракатлар;

·         одатда ич кетиши бўлмайди;

Аралаш шакли юқорида санаб ўтилганларнинг барчасини ўз ичига олади, одатда 2-3 суткада бузоқ нобуд бўлади.

Колибактериозни даволаш

Касаллик терапиясидаги асосий жиҳат унинг ўз вақтидалиги ва комплекслилигидир.  Шароитларни меъёрлаштириш ва ёш қорамолни озиқлантириш:

·         рациондан сутни чиқариб ташлаш;

·         тузнинг 1%ли эритмасини ичириш;

·         АБК (ацидофил бульонли бактериялар) ёки қатиқ/кефир ичириш.

Махсус терапия -колибактериозга қарши кўп валентли гипериммунли зардоб. Қуйидаги дозаларда тайинланади:

·         ёши 5 кунликкача бўлган бузоқчаларга – 30-45 мл мускул орасига;

·         ёши 5 кунликдан катта бўлган бузоқчаларга – 50-60 мл;

Антибиотиклар

Гарчи анча универсал дори воситалари борлигига қарамай, бу қўзғатувчининг аниқ антибиотикларга чидамлилигини текшириб кўриш тавсия қилинади:

·         500 мг ципрофлоксацин, кунига икки марта;

·         500 мг ли левомицетин, кунига икки марта;

Захарланишга бархам бериш:

·         инфузион терапия (глюкозанинг 5% ли эритмаси);

·         витамин терапияси;

·         тузли эритмалар ва қуюқ доривор ўтлардан қайнатмалар ичириш.

Профилактика ва касалликка қарши курашиш чоралари

Касалликнинг олдини олишдаги самарали чора – колибактериозга қарши махсус восита бўлган кўп валентли алюминий гидроксидли формол вакцинасидан фойдаланиш тобора тус олмоқда (Ветеринария илмий-тадқиқот институти маҳсулоти). У бўғоз сигирларга ва бузоқларни сутдан ажратиш пайтида юборилади.  Сигирлар икки марта эмланади – туғруқдан 2 ой олдин ва туғруқдан 10-15 кун кейин.

Бузоқлар орасида колибактериозга бархам бериш бўйича чора-тадбирлар:

·         сигирларни туғруқдан олдин эмлаш;

·         бўғоз молларни туғруқ бўлмаларига ажратиш;

·         туғруқдан 2 ҳафта олдин оёқлар ва полларни формальдегид билан ювиш;

·         тўла қийматли озиқлантириш;

·         сомон ёки қопдан тикиладиган тўшама (мат)да бузоқчани туғруқдан қабул қилиб олиш;

·         бузоқчалар тоза ва зарарсизлантирилган катакларга жойлаштирилади;

·         ҳаётининг биринчи соатларида оғиз сути берилиши шарт;

·         барча биноларни дезинфекция қилиш;

·         ходимлар шахсий гигиенаси, парваришлаш ва хизмат кўрсатиш ускуналарининг озодалиги.

 

Хабибулло Хамдамов,

ЕХХТ ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Улашиш: