Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Турли ерларда мевали дарахтларни экиш тартиби ва ёш боғларни парваришлаш

23/Noyabr/2024 04:32
  1265

Мевали дарахтлар дастлабки йиллари ажратилган озиқланиш майдонининг ҳаммасидан фойдаланмайди, шу туфайли ёш боғлар қатор ораларида 2–3 йил давомида дарахт шохлари туташгунча турли қишлок хўжалик экинларини етиштириш мумкин. Пахта, сабзавот, полиз ва бошқа шудгорлаб экиладиган эртаки ва ўртаки экинлар етиштириш тавсия қилинади.

Шўрланган ерларда дастлабки йиллари беда экиш мақсадга мувофиқдир, чунки у мазкур шароитда тупроқни азот ва бошқа органик моддалар билан бойитибгина қолмай, балки таркибини яхшилайди, сизот сувлари сатҳини пасайтиради. Бу экин, айниқса, 2–3 йили жуда кўп нам суради, шунинг учун уни суғориш суви билан таъминланган ёш боғларга ҳам экиш мумкин. Шу нарса аниқланганки, беда ўзи сўрадиган катта миқдордаги суви билан бирга кўплаб озиқа моддаларни ҳам олади. Боғ қатор ораларига беда экилганда, биринчи йили тупроқдаги эрийдиган азот ва фосфор миқдори кескин камаяди, натижада дарахтларнинг озиқланиш режими ёмонлашади. Шунинг учун ерга қўшимча озиқа сифатида минерал ўғитлар солиш керак.

Ўсимликларни парваришлашда ўсимлик танаси атрофидаги тупроқ ҳар йили эрта баҳорда 12–15 см чуқурликда юмшатилиши керак. Ёз бўйи ниҳоллар унинг икки томонидан 25–30 см масофада олинган ариқлар орқали 8–10 маротаба суғорилади.

Суғориш муддатлари қуйидагича: апрелда бир маротаба, май-июнда икки маротаба, июлда уч маротаба, август-сентябрь ойларида бир маротаба. Ҳар суғоришдан кейин эгатлар культиватор билан юмшатилади.

Боғда дарахт қаторлари ораси октябрь ойининг охири – ноябрь ойининг бошларида 25–27 см чуқурликда шудгор қилиб ишлов берилади.

Эрта баҳорда ер 15–17 см чуқурликда юмшатилади. Бу иш тракторга осиладиган МПВ-1, КСЛ-5 қуроллар ёрдамида бажарилади. Дарахт танасига яқин ерларни юмшатиш учун ФА-76 фрезадан фойдаланилади.

Бегона ўтларнинг пайдо бўлишига қараб дарахт танаси ёнидан ерлар ФА-76 фрезаси билан юмшатилади.

Ҳар йили мева дарахтлари тўлиқ ҳосилга киргунча гектарига кузда 40–50 кг фосфор, 30–40 кг калий ва баҳорда 60–70 кг азот ўғитлари солинади.

Боғнинг қатор ораларига дарахтлар 5–6 ёшга тўлгунча оралиқ эртаги ва ўртаги экинлар (картошка, қанд лавлаги, қизилча, саримсоқ пиёз, редиска, турп, майда ошқовоқ, помидор, карам, ловия, нўхат, полиз экинлари) экилади. Улар парвариш қилинаётган экиннинг агротехника талаблари асосида ўғитланади ва суғорилади.

Боғнинг қатор ораларига оралиқ экинлар экканда дастлабки 1–2 йилларда дарахт танаси ёнидан 1 м кенгликда оралиқ қолдириш керак. Кейинги йилларда оралиқ бўш жой 0,5 м дан кенгайтириб борилади. Боғ тўла ҳосил бера бошлагач, оралиқ экинлар экилмайди.

Кўчат экилган йилнинг кузида, ёзда нобуд бўлган кўчатлар ўрнига шу нав кўчатидан ўтқазилади.

Мевали дарахтлар қуйидаги схемада экилади

Т у р л а р

Суғориладиган бўз тупроқ

Шағалли-қумлик тупроқ

Тоғли ҳудуд

Масофа, м.

Қатор ораси

Кўчат ораси

Қатор ораси

Кўчат ораси

Қатор ораси

Кўчат ораси

Олма

8

7

8

6

6–8

6

Олма (ўрта бўй пайвандтагда)

6

5–6

       

Нок

8

6

8

5

6–8

5

Беҳи

6

4

5

4

-

-

Ўрик

8

7

8

6

8

6

Олхўри ва йирик мевали

7–6

5

6

4

-

-

Шафтоли

6

4

5

4

-

-

Гилос

8

7

8

6

-

-

Олча

6

4

6

4

-

-

Хурмо

6

6

       

Манба: www.agro.uz

Улашиш: