Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Турли хил сабзавот уруғларининг униб чиқиш муддатлари

23/Noyabr/2024 03:56
  1092

Қуйидаги жадвалда турли хил сабзавот экинларининг қандай минимал ҳароратда униб чиқиши ва 200С ҳарорат таъминланганида қайси экин неча кунда униб чиқишига оид маълумотларни кўришингиз мумкин. Мазкур маълумотлар асосида экмоқчи бўлган сабзавотингизни ундириш учун энг камида қандай ҳароратни таъминлашингиз кераклигини билиб оласиз. Бундан ташқари жадвалда ҳар бир алоҳида сабзавот уруғини сақлаш муддати ва 1 граммда нечта уруғ бўлиши ҳақидаги маълумотлар берилган.

Сабзавот экинлари уруғларининг униб чиқиш жадвали

Экин тури Уруғни сақлаш муддати (йил) Минимал униб чиқиш ҳарорати, t 0С 200С даражада униб чиқиш муддати 1 граммда уруғлар сони
Бодринг 6-8 13-15 4-8 40-50
Қалампир 3 14-15 14 120-200
Бақлажон 3-5 13-14 8-14 200-250
Помидор 3-5 22-25 8 300-330
Тарвуз 6-8 13-15 6-15 6-25
Қовун 6-8 10-12 4-8 30-35
Кабачки 6-8 10-12 4-8 6-7
Кўк пиёз 3-4 3-5 12 350-500
Пиёз (бошпиёз) 3-4 3-5 12 200-250
Сабзи 3-5 4-5 10 700-1250
Редиска 3 15-17 6 100-140
Лавлаги 4 20-22 7 50-70
Дайкон 3-5 2-4 8-15 100-140
Петрушка 2-3 17-20 15 1000-1300
Салат 3-4 15-17 4 600-1100
Сельдерей 1-2 18-20 15 2000-2500
Шпинат 2-3 15-20 10 100-175
Сабзавот ловияси   (фасоль овощная) 3-5 17-19 7 4-10
Оқ бош карам 4-5 2-3 5-10 250-300
Брокколи карами 4-5 2-3 5-10 200-350
Брюссел карами 4-5 2-3 5-10 250-330
Хитой карами 4-5 2-3 5-10 200-330
Кольраби карами 4-5 2-3 5-10 250-330
Қизил бош карам 4-5 2-3 5-10 250-330
Савой карами 4-5 2-3 5-10 250-330
Гулкарам 4-5 2-3 5-10 250-330
Ширин маккажўхори 5-8 15-20 10 6-8

 

Манба: planeta2012.com.ua

Улашиш: