Россиянинг Олтой ўлкаси Ўзбекистонга наслли сигирларни етказиб беради
23/Noyabr/2024 04:04
1125
2019 йилдан бошлаб Олтой ўлкасининг наслчилик хўжаликлари Ўзбекистонга қизил дашт зотли сигирларни етказиб беради.
Бу ҳақда ўлка қишлоқ хўжалиги вазири Александр Чеботаев маълумотига таяниб, маҳаллий ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда Ўзбекистонга қанча миқдорда чорва моллари етказиб берилиши, бу борада қайси ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиниши ҳақида маълумотлар йўқ.
Вазирнинг сўзларига кўра, 2018 йилда ўлкадаги фермер хўжаликлари 4 мингдан ортиқ чорва молларини сотган. Бу кўрсаткич аввалги йилдагидан 14 фоизга кўп.
Манба: РИА Новости