Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёруғлик даражаси ҳосилдорликка қандай таъсир кўрсатади?..

23/Noyabr/2024 11:34
  1007

Люкс (белгиланиши: лк, lx) — ёруғликни ўлчаш бирлиги.

Люкс 1м2 майдон юзасини унга тушаётган 1 лм  миқдордаги нур оқимининг ёритилишига тенг.  Соддороқ қилиб айтганда, люксда нур тушаётган майдон юзаси ёритилиши ўлчанади. Ёрилитиш даражаси люксметр деб аталадиган асбоб ёрдамида ўлчанади. Аксарият сабзавот экинлари учун куннинг оптимал узунлиги 12-16 соатни ташкил этади. Минимал 8-10 соат.

Томатлар (Помидор) ёруғликка жуда сезгир ва талабчандир. Паст ёруғлик ҳолатидан юқори ёритилишга кескин ўтиши улар учун жуда зарарлидир. Паст ёруғликда томат палаги бўйига чўзилишни бошлайди, танаси ингичкалашади, барглари майдалашади ва ранги оч тусга киради, гулшода 10 баргдан кейин шакллана бошлайди.  Бундай ҳолатларда томат гулшодаси жуда суст ривожланади, гуллар сони камаяди ва мева тугмайди.

Ёруғлик даражаси 2000-3000 лк атрофида бўлганда ўсимликда нафас олиш учун сарфланган озуқа миқдори фотосинтездан келган миқдордан ошиб кетади, шу сабабли генератив органлар шакланиши, гулшода ривожланиши ва гуллаши, мева тугиши учун ёруғлик интенсивлиги 4000-6000 лкдан паст бўлмаслиги лозим.

Томат ўсимлиги учун оптимал ёруғлик 20000 люксни ташкил этади. Қуёшли кунлар сони қанча кўп бўлса, шунча мева мазаси ортиб боради.

Бодринг учун кун давомида оптимал ёритилиш  10-12 соатни ташкил этади. Бодринг – ёруғликка талабчан бўлиб, лекин маълум даражагача ёруғлик интенсивлигини ошишини қабул қилади (оптимал ёруғлик даражаси 15000 лк) ва қисқа кун ўсимликлари гуруҳига киради. Қиска кун шароитида (10-12 соат) ўстирилганда ҳосилдорлик ошади, ривожланиш жараёнлари тезлашади. Куннинг узунлиги 16 соатгача узайганда мева тугиши чўзилиб кетади, ҳосилдорлик тушиб кетади. Ёруғлик тақчиллиги мавжуд шароитларда сунъий ёритиш амалга оширилади, бунинг учун люминесцент лампалардан (1м2 га оптимал қувват 400 Вт), ультрабинафша рангли лампалардан ва юқори босимли натрий лампалардан фойдаланилади.

Бодрингларни электродли ёритиш ҳосилдорликни оширади ва уни пишиш муддатини 20-25% га тезлаштиради. Ёруғлик тақчиллиги кузатилганда минимал талаб - бу 50-100 Вт/м2 қувватга эга ёритгичлардан фойдаланиш. Ёруғлик даражаси 10000-12000 лк мавжудлиги яхши ҳосил гаровидир.  Ёруғлик даражаси 20000 лкга етиши маҳсулдорликни бир неча баробарга ортиради.

Манба:  Умид Ахунов, Agrohouse

Улашиш: