Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Резавор ўсимликларда октябрь ойида қилинадиган агротехник тадбирлар

23/Noyabr/2024 15:29
  1000

Резавор мевалилардан қулупнай, қорағат (смородина), хўжағат (малина) ўсимликларининг қаровига алоҳида эътибор бериш зарур. Август ойининг бошларида экилган қулупнай кўчатлари ўтдан тозаланиб, енгил чопиқ қилиниб, қишки совуқдан ҳимоя қилиш мақсадида иккала томонига гўнг солиш керак.

Қорағатзорда қорағат тупларига шакл бериш, қирқиш ва сийраклаштириш ишлари олиб берилади. Қорағатнинг эски 5 йиллик шохлари кесиб ташланиб, туп ичи очилади. Синган, қуриган шохлар кесиб ташланиб, янги ўсиб чиққан бир йиллик новдаларидан 5-6 таси қолдириб, қолган новдалар кесиб ташланади. Туп атрофи чопилиб, қатор ораси 20-25 см. чуқурликда хайдалади. Ҳайдовдан олдин қорағат қатор орасига 15-20 тн. гўнг, агарда гўнг бўлмаган тақдирда минерал ўғитлардан соф ҳолда 120 кг. фосфор, 60 кг. калий ўғитини бериш зарур. Сўнг бир марта суғориш керак.

Хўжағатзорда ҳосил бериб бўлган шохлари қурий бошлайди. Шунинг учун ушбу қуриган шохлар ер билан бир текисликда кесиб ташланиб, янги новдалардан бир тупда 10-15 та шохлари қолдирилади. Нимжон, касалланган, синган новдалар кесиб ташланади. Агарда бир йиллик новдалар узун бўлиб ўсган бўлса, новданинг 1,5-1,6 м.дан юқори қисми кесиб ташланади. Бунда келаси йили ушбу новдаларда сифатли мўл ҳосил бўлади.

Р. Абдуллаев

Улашиш: