Мураккаб ўғитлар ҳақида маълумот
Нитрофос - донадор азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 23,5-24% азот, 14-17 % фосфор мавжуд. Асосан донадор шаклда ишлаб чиқарилади, сақлаш вақтида муштланиб қолмайди, сочилувчанлиги яхши.
Нитрофоска -азотли-фосфорли-калийли ўғит. Таркибида 11% азот,10 % фосфор ва 11 % калий мавжуд.
Аммофос - кулранг ёки оқ рангдаги кукунсимон ёки донадор ўғит. Таркибида 42-50 % фосфор кислотаси ва 9-12% азот мавжуд. Экиш пайтида солинадиган яхши ўғит, тупроқ структурасини яхшилайди, унумдорлигини оширади.
Аммоний сульфатфосфат - азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 22% фосфор ва 17 % азот мавжуд. Оч-кулранг тусда, донадор шаклда ишлаб чиқарилади. Увоқланиб кетмайди, ёпишмайди, сақлаш даврида музлаб қотиб қолмайди, заҳарли эмас, ёнғин ва портлаш жиҳатидан хавфсиз. Аммоний сульфатфосфат озиқлантирилган таркибий қисмининг мувозанатлаштирилганлиги туфайли минерал ўғитларни қўллашнинг барча даврларида қўллаш мумкин.
Супрефос - мураккаб аралашмали азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 21 % фосфор ва 9 фоиз азот мавжуд бўлиб, аммиакли азот ва ҳаракатланувчи олтингугурт бўлган аммоний сульфат ва аммоний фосфатдан иборатдир. Ўғитнинг ҳар бир грануласи ўсимликлар енгил ўзлаштирадиган кўринишда тенг тақсимлан ган 85 фоиздан зиёд азот, фосфор, олтингугурт, кальций ва магний тузлари каби таъсир этувчи моддалардан таркиб топган. Ўғитлашнинг барча даврларида ишлатиш мумкин.
Манба:
Муҳаммадиев Б. Қ. (2005). Ширкат ва фермер хўжаликларида органик ҳамда минерал ўғитлардан фойдаланиш. Тошкент: «Янги аср авлоди».