Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Олма дарахтларига шакл беришда нималарга диққат қилиш лозим?

23/Noyabr/2024 19:38
  1237

Мева дарахтларига шакл бериш қийин туюлиши мумкин, бироқ бир неча оддий қоидаларга риоя қилинса, бу қийинчилик туғдирмайди. Мевали дарахтларга мунтазам равишда шакл берилса, ҳамма мевали дарахтлар яҳши ўсади ва мева беради ва бу даволовчи вазифадир!

Кесишнинг асосий вазифаларидан бири бу ортиқча шоҳларни олиб ташлаш ва дарахтларда мева ҳосилини оширишга кўмак беришдир. Шакл беришда қуйидаги бир неча омилларга эътибор бериш юқори натижа беради:

1. Аксарият олма навлари спур куртакларга эга – яъни, калта новдаларда гул куртаклар шаклланади, 2-3 йиллик шоҳларда ривожланган калта новдалар “спур” деб номланади. Бироқ, айрим шоҳларнинг учки ўсув нуқтасида ҳам гул куртаклар шаклланиши кузатилади. Новдаларни кесиш даврида ҳамма учки ўсув куртакка эга бўлган шоҳларни олиб ташлашдан эҳтиёт бўлиш керак, акс ҳолда кейинги йиллардаги ҳосил миқдори кескин камайиб кетади.

2. Мева берувчи новдаларни аниқлашда куртакларга қараб ажратиш мумкин, унда гул куртаклар вегетатив куртакларга қараганда йирикроқ ва тўмтоқроқ шаклга эга бўлади ва бу ҳолат Март ойида айниқса яққол кузатилади.

Манба:

И.Т.Нормуратов, И.Ч.Намозов (2016). “Мевачиликда интенсив технологиялар” модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. Тошкент.

Улашиш: