Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Африка лаққасини боқиш бўйича тавсиялар

23/Noyabr/2024 20:12
  1018

Балиқ боқиш жойини танлаб олиш: бино ичида, иссиқхонада, очиқ жойда.

Балиқ боқиш усулини аниқлаш: Ёпиқ сув таъминоти тизими, бетон бассейнлар, пластик бассейнлар, полиэтиилен бассейнлар ва тупроқ ҳовузлар.

Балиқ боқиш жойи ва усулини танлашда сувни кириб чиқишига қулай жойни танлаш мақсадга мувофиқ.

Ҳовуз ёки бассейн ўрнатилгандан сўнг ташланадиган балиқ чавоқлари ўлчами ва сонига қараб сув сатҳи 20 см даражасигача тўлдириб олинади. Сувни кам миқдорда солинишига асосий сабаб сув ҳароратини ушлаш ва сувни алмаштириш жараёнида иқтисод қилинишига эришишдир.

Балиқ чавоқлари сотиб олингандан кейин, чавоқ олиб келинган идишдаги сув ҳарорати ва ўстириладиган ҳовуздаги сув ҳарорати бир хил бўлиши шарт. Бунинг учун сув ҳароратини ўлчайдиган термометрда чавоқ олиб келинган идишдаги ва ҳовуздаги сув ҳарорати ўлчаб кўрилади. Ҳарорат бир ҳил даражага келгандан (ҳарорат 200С даражадан паст бўлмаслиги керак) сўнг балиқ чавоқлари ҳовузга ташланади.

Балиқ каттариб боришига қараб сув сатҳи кўтариб борилади.

Балиқ чавоқларини бассейнга ташлангандан сўнг камида 1-2 соатдан кейин озиқлантиришни бошлаш лозим.

Балиқ чавоқларини бошланғич озиқлантириш даврида (3-4 кун) тирик организмлар (чувалчангсимон кичик умуртқасиз жониворлар) ва гўшт асосли озуқалар (ўпка, жигар, тозланган ичак-чавоқ ва бошқалар) қайнатилиб гўшт майдалагичдан (мясорубка) яхшилаб ўтказиб бериш мақсадга мувофиқ. Гўшт асосли озуқаларни беришда балиқларни озиқланиш миқдорини билган ҳолда бериш керак, озуқа ортиқча берилса балиқлар томонгидан ўзлаштирилмай сув сифатини бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Дилмурод Шохимардонов

Улашиш: