Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қуёнлардан қандай маҳсулотлар олинади?

23/Noyabr/2024 17:47
  1011

Ғарбий Европа мамлакатларида қуён гўштининг бозор баҳоси, бройлер жўжа гўштига нисбатан 2-2,5 марта юқоридир. Мамлакатимизда кейинги йилларда қуёнлар чорва фермер хўжаликларида, аҳоли хонадонларида етиштирилмоқда. Шундай қилиб, қуёнчилик чорвачиликнинг бошқа соҳаларига нисбатан ғоят юқори рентабел тармоқ ҳисобланади.

Мўйнаси. Қуён мўйнаси ҳам қимматли маҳсулотлар қаторига киради. Қуён мўйнаси сатҳига қараб (боши билан ёки бошсиз ҳисобланганда) уч гуруҳга бўлинади.

Махсус йирик ўлчамли мўйналар – сатҳи боши билан 1600 см2 дан, бошсиз 1500 см2 гача бўлган мўйналар; йирик ўлчамли мўйналар – боши билан         1500 см2 дан, бошсиз 1300 см2 гача бўлган мўйналар. Кичик ўлчамли мўйналар – боши билан 1300 см2 дан, бошсиз 1200 см2 гача бўлган мўйналар гуруҳига ажратилади.

Тери саноатида ишлатиб бўлмайдиган мўйналардан аёлларнинг енгил оёқ кийимлари, сумкачалар, қўлқопчалар ва катмончалар ишлаб чиқарилади.

Момиғи. Қуён момиғи халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга. Момиқ алоҳида зотлардан (Ангор, Киров ва Оқ қуён зоти) тараб олинади. Ҳар бир қуёндан бир марта таралганда 150-170 г дан, йил давомида 5-6 марта момиқ олиш мумкин.  Шундай қилиб, йил давомида ўртача ҳар бир қуёндан 450 г дан 1020 г гача момиқ олиш мумкин. Момиғининг баҳоси қуйидаги категориялар бўйича белгиланади:

Экстра нормал навга мансуб

Экстра нормал, аммо камчилиги бор

I нав, нормал

I нав, лекин камчилиги бор

II нав, нормал

II нав, лекин камчилиги бор

III нав, нормал

III нав, камчилиги бор

Ҳеч қандай навга кирмаган

Қуён момиғини навларга ажратишда қуйидаги белгилари ҳисобга олинади:

Экстра нав гуруҳ – жуда оқ, ифлосланмаган, тугунсиз, тола узунлиги –  60 мм;

I навга мансуб, момиқ тозалиги юқоридагидек, толасининг узунлиги 45 мм дан 59 мм гача;

II нав момиқ тозалиги юқоридагидек, толасининг узунлиги 30 мм дан  44 мм гача;

III нав момиқ тозалиги юқоридагидек, лекин толасининг узунлиги 11 мм дан 20 мм гача бўлиши керак.

Қуён момиғи ингичкалиги, пишиқлиги, иссиқликни ўтказиши бўйича майин жунли қўйларнинг жунидан қолишмайди. 1 кг қуён момиғидан аёлларнинг 25 та бош кийимини тайёрлаш мумкин Тайёрланган маҳсулот чиройли бўлиши билан бирга турли рангларга осон бўялади ва ювилади.

Қуён гўнги тўла қимматли ўғит ҳисобланади. Ундан сабзавотларни ва мевали дарахтларни ўғитлашда кенг фойдаланилади.

Манба:

Нурматов А.А. ва бошқалар (2016). Хонадонларда, кўп тармоқли фермер  ҳамда бошқа тоифадаги хўжаликларда  куён боқиш бўйича тавсиянома. Тошкент.

Улашиш: