Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Навоийда Грециялик тадбиркорлар пишлоқ ишлаб чиқаришади

23/Noyabr/2024 18:14
  1159

Навоий вилоят ҳокимлигида ҳудудда ўз бизнесини ташкил этиш истагидаги хорижлик бир гуруҳ инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида “Халқ сўзи оnline” хабар берди.

Мулоқотда вилоят ҳокими ишбилармон доира вакилларини ҳудуднинг инвестицион имкониятлари, меҳнат ва хом-ашё ресурслари ҳамда тақдим этилажак имтиёзлар билан таништириб, ўзаро истиқболли ва манфаатли лойиҳалар муҳокама қилишди. Учрашувда Греция ва Жанубий Корея давлатлари ишбилармонлари иштирок этишиб, грециялик тадбиркорларнинг “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ва Конимех туманида пишлоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда Жанубий Кореянинг “На Жин” компаниясининг Кармана туманида 150 гектар майдонда қалампир етиштириш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Ҳар бир таклиф юзасидан истиқболдаги аниқ режалар белгиланди. Сармоядорларга янги корхоналар фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама ёрдам беришга келишиб олинди.

Муаллиф: Темур Эшбоев. Манба: www.xs.uz

Улашиш: