Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Нидерландия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик

23/Noyabr/2024 22:28
  1268

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини янги бочқичга олиб чиқиш, уни иқтисодиётнинг муҳим бўлаги сифатида янада ривожлантиришга ҳукумат миқёсида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳа мутахассислари, фермер ва деҳконлар малакаси ошириш, улар етиштирган маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш масаласида қатор ишлар қилинмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Нидерландиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ҳар томонлама ривожлантиришдаги илғор тажрибасини ўрганиш, давлатлар, хусусий сектор ва таълим муассасалари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазиринг ўринбосари Саидкамол Ходжаев бошчилигидаги делегация Ниделандияга расмий ташриф буюрди.

Ташрифнинг илк кунида Нидерландия қироллиги қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва озиқ-овқат сифати вазири ўринбосари Марелин Соннема хоним билан учрашув ўтказилди. У ўзбек деҳқонларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда Нидерландия ҳукумати кўмак кўрсатишга тайёр эканлиги маълум қилди. Музокаралар якунида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари акс эттирилган протокол имзоланди.

- Ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўта самарали якунлади. Бирга ишлаш учун имкониятлар катта эканлигига ишонч хосил қилдик. Ўзбекистон билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу хорижий инвестициялар ҳажмини ошириб, ўзбек бозорига киришга интилаётган чет эл компаниялари учун янги имкониятлар яратади. Ўзбекистондаги ўзгаришлар мамлакатингизга сармоя киритмоқчи бўлган, ўзининг билим ва тажрибаси билан бўлишмоқчи бўлган Голландия компанияларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бугун биз боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик, сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида кенг имкониятларни кўряпмиз, - дейди Марелин Соннема.

Голландиялик ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбарияти ички ва ташқи бозорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш занжирини яратишда тажриба алмашиш бўйича ўзбекистонлик фермерлар билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Бундан ташқари Нидерландия томони Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар бозорларига кириш, маҳсулотларни сертификациялаш ва логистика бўйича кўникмаларни ошириш бўйича ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Нидерландия агентлигида деҳқончилик хўжаликларини меҳанизациялаш, паррандачилик фирмалари учун асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон деҳқонлари учун уруғлар ва зотдор молларни етказиб берувчи компаниялар вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказилди. Голландиялик ҳамкорлар Ўзбекистонда Нидерландия компаниялари учун техник марказ ташкил этиш режаси борлигини маълум қилишди.

Манба: agro.uz

Улашиш: