Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Седана ўсимлигини етиштириш

23/Noyabr/2024 07:42
  1357

Седана бўйи 70 см гача борадиган бир йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Седана май-июнь ойларида гуллайди, уруғлари июль-август ойларида пишади. Республикамизнинг барча тупроқ шароитларида экиб ўстириш мумкин. Уни юмшоқ, сув билан таъминланган, ёввойи ўтлардан тозаланган ва озиқа элементлар билан яхши таъминланган ерларга экишни тавсия қилинади. Ўсимлик уруғидан кўпаяди.

Седана экиладиган ерларни кузда шудгор қилишдан олдин чириган гўнг ва фосфор ўғити билан озқлантириб 22—25 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Эрта баҳорда ерларни бегона ўтлардан тозаланади. Ерларни текислаш мақсадида уни икки қаторли борона билан ишлаб ва мола билан текислаб уруғ экишга тайёрланади. Уни апрель ойининг бошларида тупроқ ҳарорати 18—20 градус исиганда уруғларни 1—2 см чуқурликда ва кенг қаторлаб 60 см дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 12—15 кг уруғ сарфланади. Уруғлар экилгандан сўнг 14—15 кунда униб чиқади. Ёш ниҳоллар баҳорда бўлиб турадиган совуққа чидамли ҳисобланади.

Майсалар униб чиққандан кейин уларнинг оралари юмшатилади, ёввойи ўтларни тез-тез тозалаб турилади. Вегетация охиригача тупроқ намлигини ва ҳаво ҳароратини ҳисобга олган ҳолда 6—8 марта суғорилади. Баҳорда ҳосил бўладиган қатқалоқлар ва бегона ўтларни йўқотиш учун борона билан кўндалангига ишланади.

246.jpg (87 KB)

Седанани вегетация давомида икки марта озиқлантирилади. Ўсув даврида гектар ҳисобига 30 кг азот ва 20 кг калий ўғити бериб озиқлантирилади. Иккинчи озиқлантириш гуллагандан олдин 40 кг азот ва 30 кг фосфор бериш билан тугатилади. Ўсимликни озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади.

Маҳсулот тайёрлаш. Седана меваси пишишига яқин қолганда ўриб олинади. Уни яхшилаб қуритиб, янчиб уруғлари элакдан ўтказилади ва қуруқ жойларда сақланади. Унинг ҳосили июль-август ойларида йиғиб олинади. Седана экилган майдоннинг ҳар бир гектаридан 1—1,2 тонна ҳосил йиғиб олиш мумкин. Шуни айтиш керакки, седанани Ўзбекистонда хушманзара ўсимлик сифатида ҳам экиш мумкин.

Манба: moodle.pharmi.uz

Улашиш: