Польшада икки бошли бузоқ туғилди
Польшанинг Ковалево-Поморске қишлоғида икки бошли бузоқ туғилди. Бу ҳақда Рамблер/Новости га асосланган ҳолда AgroXXI.ru портали хабар берди.
Сигир эгаси, бу сигирнинг тўртинчи туғиши эканлигини ва ўтган сафар ҳам ривожланиш нуқсонлари билан бузоқ туғилганлигини маълум қилди: бузоқ ички органлари ташқарига чиқиб қолган ҳолда туғилган.
Икки бошли бузоқ тез орада ўлди. Экологик фаолларнинг таъкидлашларича, охирги вақтларда мутант-ҳайвонлар туғилишининг ортиши чорва ҳайвонларининг, ўз ичида катта миқдордаги пестецидларни жамлаган генетик модификациялашган озиқаларни истеъмол қилиши билан боғлиқдир.
Июнь ойида австралия фермасида икки танали, саккиз оёқли ва бир бошли мутант-қўзи туғилганлиги ҳақида хабар қилинган эди. Қўзи ўлик туғилган.
Манба: www.agroxxi.ru