Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Олтинкўз ҳашаротининг экинларга қандай фойдаси бор?

23/Noyabr/2024 19:00
  1668

Умумий кўриниши Олтинкўзларнинг бир неча тури мавжуд. Уларнинг ичида энг кенг тарқалганлари Яшил Олтинкўз (Chrysoperla spp.) ва Жигарранг Олтинкўз (Hemerobius spp.).

Фойдаси Личинкаси асосан ўсимлик битлари билан озиқланади, шунингдек каналар ва турли хил ҳашаротлар, бўғимли пилла қуртлар, унсимон қуртлар, чигирткалар, нок шира битлари, оқ пашшалар, трипслар каби бошқа зарарли ҳашаротлар ва уларнинг тухумлари билан озиқланади. Олтинкўзларнинг аксарият турлари балоғатга етгандан сўнг фақат ҳашаротлар ширалари, гул шираси (нектар) ва гул чанги билан озиқланадилар.

80.jpg (13 KB)

Зараркунандалар билан озиқланётган олтинкўз личинкаси

Ҳаёт цикли

Кўпгина олтинкўзлар пиллага ўраниб ғумбак ҳолатида ўсимликлар устида (ёки дарахтнинг бўш пўстлоқлари ичида) қишлайдилар. Балоғатга етган олтинкўзлар пайдо бўлади ва чатишгандан сўнг, тухумларини якка ёки тўплаб, (олтинкўзлар турига қараб) баргларга ёпиштириб қўйишади. Тухумдан чиққан личинкалар 3 босқичдан ўтади. Тухумдан чиққан ҳашаротлар бир ой мобайнида балоғатга етади. Ҳар мавсумда 3-5 тагача насл қолдирадилар.

21.jpg (6 KB)

Ҳимоялаш Бу фойдали ҳашаротларни ҳимоя қилиш учун уларга ўта заҳарли ҳисобланган кенг қамровли (спектрли) пестицидлардан фойдаланманг.

Қандай кўпайтирилади? Баъзи мамлакатларда олтинкўзларни зарарли ҳашоратларга қарши курашиш мақсадида ва боғларда кўпайтириш учун алоҳида сотиб олиш мумкин. Уларнинг балоғатга етганларини ёки личинкаларини сотиб олиш имкони мавжуд бўлсада, тухумларини сотиб олиш кенг тарқалган ва сезиларли даражада молиявий жиҳатдан қулай. Боғингизда мавжуд олтинкўзларни ҳимоялаш ва кўпайиши учун шароит яратиш, уларни сотиб олгандан кўра самаралирок натижа беради.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: