Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Зиғир уруғининг ҳам соғлиқ учун фойдаси кўп экан!

23/Noyabr/2024 17:50
  1821

Милк, юз, овоз мускуллари, кўкрак ва бадандаги ички ва ташқи шишларни кетказади, овоз бузуқлигини йўқотади. Буйрак ва қовуқ тошларини туширади. Маний (сперма) ва сийдикни кўпайтиради, туғишни осонлаштиради, ошқозон, ичак ва сочларни қувватлантиради, яраларни ёпади. Хусусан, кўк йўтал, йўтал ва ошқозон яраси учун жуда фойдали. Саратон (рак)нинг олдини олади, саратон янги бошлаган бўлса, тўхтатади.

·        1 қошиқ зиғир уруғи туйилади, 1 қошиқ асал ва 3-5 дона эзилган саримсоқ билан аралаштирилади ва ютилади, устидан сув ичилса, (“Сув”бўлимига қаранг.) ич кетишини тўхтатади, ич қотишининг олдини олади.

·        1 қошиқ зиғир уруғи совуқ сув билан аралаштирилиб, устига латта қопланади ва 1-2 соат дамланади ёки 1 қошиқ зиғир уруғи 50 гр совуқ сув билан аралаштирилади ва 5-6 соат туради. Кейин уруғлари билан кунига 1 маҳал ичилади.

·        Янги майдаланган зиғир уруғи сув билан аралаштирилади, эзилган ва шиш жойларга компресс қилинади.

·        Қайнатилган зиғир уруғининг бўтқаси куйган жойларга сурилади.

·        Зиғир уруғи қичитқи ўти билан қайнатилиб, асал билан ёки ўзи ейилса, саратонга фойда беради.

·        Зиғир уруғи нон хамирига қўшилса, нон ҳазмини осонлаштиради.

·        Янги қовурилган ва майдаланган зиғир уруғи зайтун ёғи билан аралаштирилиб, бош терисига сурилса, соч тўкилишини тўхтатади, сочларнинг ўсиши ва қалинлашишини таъминлайди.

Огоҳлантириш: майданланган зиғир уруғини кутмасдан ишлатиш керак, акс ҳолда таркибидаги омега кислоталари шифо хусусиятини йўқотади!


Манба:  Салиҳ Айдин (2009). Ҳақиқий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан). Истанбул, Sembol Basım.

Улашиш: