Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қаҳва йўқ бўлиб кетадими?

21/Noyabr/2024 20:50
  1578

Олимларнинг айтишича, чорак асрдан сўнг дунёдаги қаҳва плантациялари сезиларди равишда камаяди, 2080 йилга бориб эса глобал исиш туфайли умуман йўқ бўлиб кетиши мумкин. 

Австралия Иқлим институти олимларининг фикрича, 2050 йилда қаҳва майдонлари икки баравар камаяди, яна 30 йилдан кейин улардан асар ҳам қолмайди. Қаҳва дарахтлари денгиз сатҳидан 1,5-2 минг метр баландликда, муайян ҳароратда (15-25°С) ва намликда ўсади. Иқлим ўзгаришлари қаҳва етилишига халал бермоқда, зараркунандалар ва замбуруғлар эса плантацияларни қирон келтиряпти. Масалан, 2012-2013 йилларда Марказий Америка фермерлари ҳосилнинг ярмидан, гватемалаликлар эса 85 фоизидан маҳрум бўлди. 

Қаҳва плантацияларнинг йўқ бўлиши фермерларни қийин аҳволга солиб қўйиши тайин. Агар олимларнинг тахмини тўғри чиқса, Бразилия, Колумбия, Индонезия, Вьетнам, Эфиопия, Никарагуа, Гватемала ва яна бир қатор давлатларда 20-25 миллион киши тирикчилик манбаидан айрилади. 

Олимлар фермерларга ҳозирданоқ иқлим ўзгаришлари ҳақида ўйлаш ва юқорироқ жойлардан янги плантациялар учун жой қидиришни маслаҳат бермоқда. 


Улашиш: