Муқаддас гул - Бойчечак
Шарқ
халқлари бойчечакни кўклам даракчиси ҳисоблашган. Шу боис эрта баҳорда болалар
тўда-тўда бўлиб, “Ким биринчи бўлиб топса, бахтга эришади!” деган илинжда
бойчечак қидиришган. Сўнгра уларни қўйниларига яширган кўйи ҳовлима-ҳовли юриб,
қўшиқ айтишган. Бойчечакларни, биринчи навбатда, қарияларга тақдим этишган. Бу
гул одамлар қишдан эсон-омон чиққанидан, яна баҳор келиб, янги ҳаёт
бошланганидан далолат берган. Бойчечак сайли турли жойларда ўзига хос тарзда
ўтказилган. Баҳорда ўтказиладиган гул сайилларининг энг қадимийси ва кенг тарқалган
"Бойчечак сайли" ва "Бойчечак хабари" маросими
ҳисобланади. Бойчечак қадимги туркий
тилдаги "бой" — муқаддас, давлат ва чечак — гул маъносини англатувчи
сўздир. Бойчечак сўзининг этимологик маъноси "муқаддас гул"
демакдир. Бойчечакнинг энг кўп очилиш даври асосан Ҳут ойига тўғри келади.
Айтишларича, бойчечак чиққанда "бултурги одамлар бу йил ҳам бор
экан", дер эмиш. “Бойчечак сайли” ёки “Бойчечак хабари” маросими қадимдан
Наврўзолди шодиёнаси сифатида нишонлаб келинган. Болалар бир даста бойчечакни
узун таёқнинг учига боғлаб олганлар ва уни кўтариб қишлоқ айланганлар. Бойчечак
чиққанлиги қиш-қировли кунлар ортда қолиб, кўклам яқинлашганини англатган.
Шунинг учун кекса ва касал одамлар болалар олиб келган бойчечакни юз-кўзларига
суртиб, ундан яқинлашаётган баҳор ҳидини туйганлар. Наврўзга етиб
келганликларига шукрона айтиб, “Омонлик, омонлик, ҳеч кўрмайлик ёмонлик, янаги
йил шу кунларга эсон-омон етайлик! Оғирлик ерга, енгиллигим ўзимга”, деб яхши
ният қилганлар.
Ҳар йили 19
апрел кунида кўплаб мамлакатларда анъанага айланган гўзал баҳор байрами -
бойчечаклар куни нишонланади. Тарихи Англиядан олинган бўлиб, 1984 йилдан
нишонлана бошланди. Иқлим зоналарга мувофиқ, дунё бўйича бойчечаклар январ
ойидан апрелга қадар гуллайди. Буюк Британияда бойчечаклар очилиши апрел
ойининг ўрталарига тўғри келганлиги сабабли байрам шу вақтга - баҳор ва
иссиқ қуёшли кунлар бошланишида, ўтказилади. Бу бошқа мамлакатларда ҳам севимли
ва оммабоп байрамга айланди. Англияда бойчечаклар оммабоп гул бўлиб, унга ҳаяжон
билан муносабатда бўладилар. Қадимий инглиз ривоятига кўра, уй
атрофида экилган бойчечаклар яшовчиларни ёвуз рухлардан асрайди.
Бойчечаклар - қишки совуқ кунлардан кейин очилган илк гуллар бўлиб, баҳор рамзи, иссиқликни совуқлик
устидан қилган ғалабасини билдиради, яхшиликка ишончни тақдим этади. Бойчечак
лотинчадан таржима қилинганда - "галянтус" “сутли гул”ни англатади. Бу ўсимлик
1-минг йилликдан танилган, 19-асрдан бошлаб хамма ерларда ўстира
бошлашди. Бугунги кунда бойчечаклар Ер шарини жуда кўп жойларида ўсади, уларни
20 хили мавжуд, аммо хаммаси Қизил китобга киритилган. Энг тарқалган хили қор
каби оппоқ бойчечак, яна грекча, византийча ва кавказча турлари бор Улар шакли,
иффори, ранги бўйича фарқ қилсада, барчаси севимлидир. Ҳар бир мамлакатда
у турлича номланади. Инглизлар уни қор парчаси ёки қор сирғаси, чехлар -
снежинка, немислар - қор қўнғироқчаси, руслар-подснежник деб аташади.
Русча номланиши гулни қор тагида униб чиқиши, ва биринчи иссиқ
кунлар бошланиши билан боғлиқ.
Бойчечак - пиёздошлар оиласига мансуб кўп
йиллик ўт. Бўйи 7-