Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қашқадарёда 4 йилда 330 гектар лимонзор барпо этилади

03/Dekabr/2024 09:19
  2405

Жорий йилнинг 6 мартидаги "Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарор билан мамлакатимизда "Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси ташкил этилди. Шунингдек, 2018-2021 йилларда ҳудудларда лимонзорларни барпо этиш ва 2022-2025 йилларда лимон ҳосили етиштиришнинг умумий прогноз кўрсаткичлари белгиланди.

Унга кўра, 2018-2021 йиллар давомида мамлакатимизда 2240 гектар майдонда лимонзорлар барпо этилади. Жумладан, Қашқадарё вилоятида ҳам 330 гектар янги лимонзор пайдо бўлади.

"Қашқадарё" газетасининг ёзишича, ушбу лимонзорларнинг 230 гектари фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан бунёд этилса, яна 100 гектар лимонзорни барпо этиш лойиҳаси вилоят ўрмон хўжалиги тасарруфидаги ер майдонларида амалга оширилади.

Ушбу ишлар натижасида 2022-2025 йилларга борибҳар гектар лимонзордан олинадиган ҳосилни ўртача 232 центнерга етказиш режалаштирилган. Бу дегани, вилоятда янги лимонзорлардан олинадиган умумий ҳосил йилига қарийб 77 минг тоннани ташкил этади.


Улашиш: